Халқаро конькичилар иттифоқи фигурали учиш бўйича Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Аҳамиятлиси, ушбу рўйхатда ҳамюртимиз ҳам бор.
Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди. ЖАР президенти Сирил Рамафоса матбуот хизмати хабарига кўра, у Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари Ашраф Ходжаевдан ишонч ёрлиғини қабул қилган.
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг собиқбош котиби Владимир Норов Хитойнинг «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Норов LinkedIn тармоқғида хабар қилди.
Бугун МДҲ ўйинларининг бокс баҳсларида ўсмир қизлар иштирокидаги финал олди жанглар бўлиб ўтди. Якунларга кўра, 5 нафар ўзбек боксчилари финалга йўл олди.
Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларининг бадминтон бўйича аралаш жамоавий баҳслари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар ўтган беллашувларда Тожикистон, Беларусь термаларини таслим этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шри-Ланкадаги Бандарагама картинг трассасида автоспорт бўйича ўтказилган “Asia Pacific Motorsport Championship-2025” мусобақасида мамлакатимиз вакиллари 2 та бронза медалига эга чиқди. 18 та давлатнинг 200 нафардан ортиқ автоспортчилари иштирокида 5 та йўналишда ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Владислав Ким картинг слалом баҳсида, Ли Сенман ва Амир Ҳамроев жуфтлик мусобақаларида бронза медалларига мушарраф бўлди.
Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Венгриянинг Semmelweis университети ректори маслаҳатчиси Ивадй Вилмос ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бугун Спорт вазирлигига Венгриянинг Semmelweis университети ректори маслаҳатчиси Ивадй Вилмос ташриф буюриб вазир Адҳам Икрамов билан учрашди.
UFC матбуот хизмати Рамазон Темиров (19-2 MMA, 2-0 UFC) 12 июнь ва 4 июль кунлари ўтказилган иккита мусобақадан ташқари тестдан ўта олмагани учун 12 ойга дисквалификация қилинганини маълум қилди. Темиров намуналарида триметазидин (TMZ) - юрак етишмовчилиги ва бошқа кардиологик касалликларни даволаш учун ишлатиладиган тақиқланган модда аниқланди.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Оқ уйдаги турнирда америкалик Майкл Чендлер билан жанг ўтказиш учун шартнома имзолаганини эълон қилди. "Битим тузилди, имзоланди, етказиб берилди.
Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари барқарорлик ва прогноз қилса бўладиган босқичига ўтди. Бу ҳақда президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
30 сентябрь куни Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Сардор Умрзаков бошчилигидаги делегация Иорданияда подшоҳ Абдулла II билан учрашди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар қилди.
Озарбайжон мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларининг бугунги баҳслари ҳам ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси стенддан отиш дастурининг турли йўналишларида кумуш ва бронза бронза медалларини қўлга киритди.
Валиева дисквалификация қилинганидан кейин фаолиятини Тутберидзе эмас, Навка мактабида давом эттиради. Фигурали учувчи Камила Валиева спорт фаолиятини Татяна Навка мактабида мураббий Светлана Соколовская қўл остида давом эттиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
Футзал бўйича Олий лига 2-тур 4-кунги баҳсларда БМБ клуби “Сурхон”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Дилшод Раҳматов ўз фикрларини билдирди.
Россия Федерацияси спорт курашлари федерацияси спортчиларнинг фуқаролигини ўзгартириш жараёнини қийинлаштирди. Бу ҳақида ташкилот раҳбари Михаил Мамиашвили хабар берди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзбек, рус ва инглиз тилларида “Кураш” илмий-оммабоп электрон журнали чоп этиш белгиланган. Ушбу қарор ижроси доирасида ижодий гуруҳ томонидан ушбу журналнинг илк сони тайёрланиб, нашр этилди.
Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоаси Нью-Делида давом этаётган Жаҳон чемпионатида яна бир медалга эга чиқди. Эркаклар ўртасида F32 тоифасида ядро улоқтириш баҳслари финалида қатнашган ҳамюртимиз Жасур Хўжаев ўз уринишлари давомида 9.96 м масофани бўйсундириб, мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этиш билан бирга жамоамиз ҳисобига олтин медални тақдим этди.
Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) сентябрь ойининг якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтинг жадвалининг кучли 100 талик рўйхатидан Ўзбекистоннинг 5 нафар гроссмейстери жой олди.
Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларининг ортда қолган кунида Ўзбекистон делегацияси таэквондо WТ ва сузиш дастурларида 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди. Кумуш медаль:- Шаҳзода Ёдгорова (таэквондо WТ, -49 кг)- Амина Камалова (таэквондо WТ, -57 кг)- Умид Туробов (таэквондо WТ, -68 кг) Бронза медаль:- Севара Рашидова (50 метрга баттерфляй усулда сузиш)- Худойназар Шодмонов (таэквондо WТ, +87 кг).
Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Тулқин Қиличев "Устозлар ва мураббийлар куни" байрами арафасида қимматбаҳо совғага эга бўлди.Интернет тармоқларида Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев ва Баҳодир Жалолов устозларига янги "Mercedes" русумли қимматбаҳо автомобилни топширгани акс этган видео тарқалди.
Озарбайжонда ўтаётган МДҲ ўйинларининг бугунги кунида таэквондо WТ бўйича терма жамоамиз аъзолари 4 та медални жамғаришди. Спортчиларимиз 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов таниқли сумо курашчиси, бир қатор йўналишлар бўйича “Гиннеснинг рекордлари” китобига кирган Хакухо Сё ва Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси фахрий консули Бехбат Содонов билан учрашув ўтказди. Суҳбатда меҳмонларга Ўзбекистон сумо федерацияси расмийлари ҳамроҳлик қилишди.
Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан спорт соҳасида фаолият олиб бораётган мураббий ва устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилди.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир президенти фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистонда ўқитувчилик ва мураббийлик касбининг мақоми ва нуфузини ошириш ҳал қилувчи масала сифатида қаралмоқда, деди президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрда нишонланади) муносабати билан йўллаган табригида.Давлат раҳбари навқирон авлодга таълим ва тарбия беришни «дунёдаги энг улуғ ва олийжаноб иш» деб атади.
30 сентябрь куни тунги соат 01:55 атрофида “Пушкин” метро бекати яқинида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Билдирилишича, Li Xiang L9 русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, ЙТҲга учраган ва тўлиқ парчаланиб кетган.
Фарғона, 2025-йил 17-сентабр – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Корея Республикаси Ҳукуматининг кўмагида амалга оширилаётган “Келажак авлод учун ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси доирасида Фарғона давлат университетига икки замонавий иссиқхона тантанали равишда топширилди. 100 м² майдонга эга замонавий кўчат етиштириш учун мўлжалланган иссиқхона ва 284 м² майдонга эга намойиш иссиқхонаси – суғориш, совитиш ва иситиш тизимлари, ҳашаротларга қарши тўрлар, замонавий соя ва иссиқлик пардалари билан жиҳозланган.
Озарбайжонда ўтаётган МДҲ ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди. Атлетларимиз кун давомида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 14 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
World Boxing кубоги баҳсларининг сўнгги босқичига Ҳиндистон мезбонлик қилади.Ушбу кубок баҳсларининг бу йилги финал баҳслари 17-22 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 22–29 сентябрь кунлари Перунинг Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлганлар ўртасида тезкор шахмат (рапид) ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Жумладан, 27-28 сентябрь кунлари блиц йўналишда баҳслар ўтказилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.