Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда у Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
8−12 июль кунлари Латвиянинг Рига шаҳрида комплаенс ва коррупцияга қарши сиёсат бўйича ёзги мактаб бўлиб ўтди. Дастурда Ўзбекистон ва Латвия давлат идораларининг 20 нафар комплаенс бўйича мутахассиси иштирок этди, деб хабар берди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 июль куни «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Gazeta ҳужжатнинг нусхасига эга.
31 август — 1 сентябрь кунлари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзмоқда Xinhua.
14 июл куни президентининг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони [ПФ-111-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев администрациясига яна беш нафар вакилни тайинлаш тўғрисида фармон чиқарди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Тайинловлар:Эркин Турақулович Юлдашев — президент администрациясининг Комплаенс хизмати раҳбари (илгари — Тошкент шаҳри прокурори);Азизбек Аллабергенович Урунов — президентнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги вакили (илгари — Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили);Азиз Юлдашевич Магрупов — президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили (илгари — президентнинг ташқи инвестициялар бўйича маслаҳатчиси);Алишер Саидаббасович Султанов — президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили (илгари — президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси);Одил Қаландарович Абдурахмонов — президентнинг спорт масалалари бўйича вакили (илгари — ПА Ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбари).
Ўзбекистон вазирлик ва идоралари қарорлар қабул қилишда кўпроқ мустақилликка эришади. Бу президент фармонида назарда тутилган, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Унга кўра, Алишер Бахадирович Самадов ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбарига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар қилди.
Ўзбекистонда эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Бу Шавкат Мирзиёев томонидан «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги имзоланган фармонда белгиланди, дея хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
10 июль куни Эритрея ва Ўзбекистон БМТнинг тегишли ваколатхоналари орқали расман дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Эритреянинг Нью Йоркдаги доимий ваколатхонаси хабар берди.
Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Янги Камолон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашувда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга эътибор, тинч-осойишта ҳаётни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.«Ҳозирги таҳликали замон, ҳаммамиз кўриб турибмиз, одамлар тинчликнинг қадрига жуда етаётган бўляпти.
Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида реадмиссия борасидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. У 12 март куни Парижда Ўзбекистон президентининг Францияга ташрифи доирасида имзоланган эди.
Шавкат Мирзиёев 9 июль куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маъмурий бинолар яқинидаги автотураргоҳлар муаммосига тўхталди.Унинг сўзларига кўра, вазирлик ва идораларнинг маъмурий бинолари жойлашган кўчалар ёпиб қўйилгани туфайли шусиз ҳам тирбанд кўчаларда уларнинг ходимлари йўлнинг икки-уч қаторини автотураргоҳ қилиб олган ва бундан аҳоли жуда норози.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни Тошкент шаҳри ва қурилаётган Янги Тошкент учун «Ечимлар атласи» тақдимоти билан танишди.Мувозанатли ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди, унда шаҳарнинг қурилиш режалари, муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳофаза ҳудудлари бўйича асосий кўрсаткичлар белгиланган.
️Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Махмуд Холбутаев коррупцияда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
7 июль куни «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
3 июль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи Гулнора Каримованинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топганди (17/2025-сонли мулоҳаза). Ушбу хулосага жавобан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази 10 пунктдан иборат муносабатини билдирди.
8 июль куни Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбатда Ўзбекистон ва Россиянинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириши ва мустаҳкамлаши муҳокама қилингани келтирилди.
Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Словения, Хорватия ва Черногориядаги элчиси ҳисобланган Ойбек Шахавдинов Сербиядаги биринчи элчиси ҳам бўлди.«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Белградда бўлиб ўтган учрашувда Ойбек Шахавдинов ва Сербия Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик протокол бўлими раҳбари Бранко Радованович икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашни муҳокама қилган.
Сити Руҳаини Жуҳаятин Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазирлигида ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Жиззах вилояти туманларида амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.Давлат раҳбарининг ўтган йил 31 декабрдаги қарори билан вилоятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилган.
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор мамлакатига айланди. Бу ҳақда гуруҳнинг Бразилияда ўтаётган 17-саммити қўшма баёнотида сўз боради.
4 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар икки давлат стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган «йўл харитаси» асосида кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Қорабоғ ҳудудидаги Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида нутқ сўзлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.У ўз нутқининг аввалида «ноёб тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган қадимий Қорабоғ заминида» делегациялар раҳбарлари билан учрашиб турганидан мамнун эканини таъкидлади.
TBC Uzbekistan учун ўз суғурта компанияси — TBC Sugʻurta'нинг очилиши муҳим стратегик қадам бўлиб, бу компанияга суғурталаш йўналишини йўлга қўйиш ва экотизимдаги барча маҳсулотлар ўртасидаги синергияни кучайтириш имконини беради.TBC Sugʻurta 2025 йил март ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан ҳаётни суғурталаш бўйича лицензияни қўлга киритиб, апрель ойидаёқ ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди. Афғонистон бош вазири ўринбосари офисидан маълум қилишларича, учрашувда сиёсий ва иқтисодий алоқалар, темир йўл алоқаларини ривожлантириш, савдо, транзит ва электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Хонкенди шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. У ерда уни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.