Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ўртасида «Тараққиёт блоги»ни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.«Тараққиёт блоги» 93 нафар депутатдан иборат бўлиб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов жамиятда журналистлар меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган муҳитни сақлаш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда у 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан чоп этилган мақолада маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашувда Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши кўпайганини қайд этиб, Ўзбекистон хавотирини тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонда 1 майдан фуқаролар йиғинлари (маҳаллалар) раисларининг сайлови бошланди.Биринчи кун, пайшанба куни 189 та туман ва шаҳардаги 193 та маҳаллада овоз бериш жараёни ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Хоразм вилоятига ташрифи чоғида «Арда Хива» сайёҳлик мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
5 май куни Самарқандда бўлиб ўтиши керак бўлган «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммити номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Газета.uz»га маълум қилди.
29 апрель куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Кот д’Ивуар республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот д’Ивуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолади.
Ўзбекистон 2026−2029 йиллар учун БМТ Статистика комиссиясининг аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақдаги қарор 22 апрель куни Нью Йоркда бўлиб ўтган комиссия аъзолари сайлови чоғида қабул қилинди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Илҳомбой Тилавбаевич Худайбергенов Қорақалпоғистон республикасининг Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати.Илҳомбой Худайбергенов меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида ишлаган, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби лавозимларда фаолият олиб борган.
Ўзбекистонда 8 йилдан сўнг прокуратура, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларининг секторлар фаолияти билан шуғулланиши бекор қилинмоқда. Бу президентнинг 21 апрелдаги қарорида назарда тутилган.
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг 21 апрелдаги фармонида белгиланган бўлиб, унда 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси Параскеви Тзевелекнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.Мажлисда таъкидланишича, бугунги кунга қадар, иссиқхона газлари чиқарилишини тартибга солувчи қонун ва норматив база яратилмагани сабабли республикада иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиришда иқтисодий, технологик ва экологик йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чекланган эди.
БМТ бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили Нажат Маала 6−11 апрель кунлари Тошкентда бўлди. У сафар давомида мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ички ишлар, Адлия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» бешинчи халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрди.
2024 йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат хабар қилди.
Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси ўртасида «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Пайшанба куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
24 апрель куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник матбуот вакиллари билан давра суҳбатида учрашиб, Вашингтон ва Тошкент муносабатларига оид саволларга жавоб берди. «Газета.uz» ушбу суҳбатнинг асосий иқтибосларини бироз қисқартирган ҳолда тақдим этади.
Икки томонлама музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти — «Олий Даражали Дўстлик» орденини тантанали топширишди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар қилди.
24 апрель куни Silk Road Samarkand мажмуасининг Конгресс марказида Шавкат Мирзиёев ва туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Самарқанд шаҳрига етиб келган Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов президент Шавкат Мирзиёев бир нечта манзилга ташриф буюрди.Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, дастлаб улар биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, биринчи президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида журналистлар билан суҳбатда тобора оммалашиб бораётган «Марказий Осиё+» ҳамкорлик формати ҳақида фикр билдирди. Россия ТИВ матбуот хизмати суҳбат стенограммасини эълон қилди.
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташрифи чоғида «Мотамсаро она» ёдгорлигида рус тилидаги ёзув йўқлигига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Ёдгорликнинг икки ён томонидаги ёзувлар — ўзбек ва инглиз тилларида битилган.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги Кижи ҳукумат саройидаги манбасига таяниб.Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилди, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.«Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида солиқ ва тадбиркорлик соҳаси тўғрисидаги қонун қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд муҳокамасига киришилгунга қадар (терговга қадар текшириш, тергов ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш вақтида) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23−24 апрель кунлари Самарқандда бўлади, хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.