Болаларнинг айримларини вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, бошқаларини болалар уйи давлат корхонасига топширилди. Жорий йилнинг 29 март куни Россиядаги ҳамда Қозоғистондаги Ўзбекистонининг элчихоналари билан ҳамкорликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жами 21 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди.
«Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-оффининг финал сериясига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. Кеча жамоамиз Тошкентда "Торпедо"га қарши олтинчи ўйинни ўтказди.
Бугун Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги бошланади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси рингга кўтарилади.
Вилоятда “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан техникум ва академик лицейларга ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади. Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан 2025 йил 1-5 апрель кунлари қуйидаги олий таълим муассасалари ҳамда улар ҳузуридаги техникум ва академик лицейларга ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади: 1. Самарқанд давлат университети;2. Самарқанд давлат чет тиллар институти; 3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти; 4. “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети; 5. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали;6. Самарқанд давлат тиббиёт университети;7. Ўзбекистон-Финландия педагогика институти; 8. Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейи; 9. Самарқанд давлат университети академик лицейи; 10. Абу Али ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникуми.
Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирннинг айтишича, ушбу жанг шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши мумкин. Бунинг учун иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлиб турган япониялик боксчи ҳам, WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳам 4 май тонгида Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомидаги ўз жангларида ғалаба қозонишлари талаб этилади.
Бугундан Жаҳон кубоги баҳслари старт олади. Илк кундан 3 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган.
25-30 март кунлари Иорданияда спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ташкил этилди. Мусобақанинг сўнгги икки кунида эркин кураш баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди.
ЙТҲ содир этган Spark ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетиб, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Spark русумли автомобиль ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, инспекторни босиб кетганлиги акс этган видеохабар тарқалди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кирди. Бу ҳужжат Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда имзоданди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш ва шаҳардаги айрим йўллар ёпилади. Жорий йилнинг 3-4-5 апрель кунлари Самарқандда биринчи “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммити муносабати билан шаҳарга кириш айрим йўлларида транспорт ҳаракати чекланади дея хабар бермоқда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, йўллар ёпилиши сабаб вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилган.
29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг “Янги ҳаёт” тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30-март — “Зеро WастеДай” (“Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни”) муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилди. Ма’лумот учун, мазкур аксия Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам ташкил этилди.
«Юксалиш» ҳаракати экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттирган ҳолда, Тошкентнинг учта тумани — Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнободда дарахт экиш тадбирларини ташкил этди. 2019 йилда бошланган «Бир миллион дарахт» акцияси Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиев вазннинг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади. Фақат бунинг учун 4 май тонгида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Иноуэ америкалик Рамон Карденасни, Аҳмадалиев эса ҳозирча номаълум бўлган рақибини енгиши талаб этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Иорданияда мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа ўз якунига етади.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкил этадиган Гран-при 17 апрель куни бошланади. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман ўзнинг X (Twitter)даги саҳифасида хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини, хориждаги ватандошларни, бутун дунё мусулмонларини Рамазон Ҳайити билан табриклади.«Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев 29 март куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан норасмий учрашув ўтказди.Президентлар икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
Иорданияда ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида аёллар кураши баҳслари якунига етди. Ортдан қолган кун ҳамюртларимиздан 18 ёшли Шаҳзода Алланиязова (-65 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Таъкидланишича, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Аввалроқ, Рамазон ҳайити 30 мартга тўғри келиши ҳақида хабар қилган эдик.
Президент қарори билан Рустам Шухратович Жумаев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.У молия, таъминот ва қурилиш департаменти бошлиғи бўлади.
Кун хушхабари! Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига лицензиясига эга чиқишди.
Ўзбекистоннинг профессионал боксдаги етакчи спортчиларидан бири Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 КО) навбатдаги жангини 12 апрель куни ўтказади. Унинг бу сафарги рақиби аргентиналик Франко Окампо (17-2, 8 КО) бўлади.
«Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-оффининг финал сериясига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда. 30 март куни соат 17:00 да «қанотлилар» ярим финалнинг олтинчи ўйинида «Торпедо» билан ўз майдонида тўқнаш келишади.
28 март куни Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Гизат Нурдаулетов раислигида ўтган музокараларда икки давлат ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, хавфсизлик хизматлари, шунингдек, диний ишлар бўйича қўмиталар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Ички ишлар вазирлиги "МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Қонун лойиҳасига кўра, МЖтК келгусида “126-1(прим1)-модда билан тўлдирилиши ва ҳайдовчилар ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномада кўрсатилган талабларни бузиб, транспорт воситаларидан фойдаланганлиги учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (375 минг сўм) жаримага тортилишлари мумкин. Маълумот учун, шу кунгача ушбу ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 25 баравари миқдорида (9 млн 375 минг сўм) жарима солинар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.