Абдулла Абдимўминович Маматқулов Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.У мазкур лавозимда 2024 йилнинг сентябридан буён ишлаб келган Алишер Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.
22 май куни Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзолади.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.
Любляна шаҳридаги Президент саройида Шавкат Мирзиёев ва Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
22 май куни Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага етиб борди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
19−21 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликка бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон ташаббуси билан икки минтақани яқинлаштириш мақсадида яратилган янги платформа ҳисобланади.
Будапештда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон номидан президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев 21 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Венгрия бош вазири Виктор Орбан раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев қатнашди.
Жаҳон банки ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, фермерларга ирригация хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк сайтида маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Сирдарё вилоятида туғилган 67 ёшли сенатор 2017−2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан сешанба куни Будапештда кенгайтирилган стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапештга расмий ташрифи доирасида Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини, жумладан, парламентлар орқали ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
19 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Прогрессив ислоҳотлар маркази Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдул Ғаффор Теравий билан бўлиб ўтган интервьюни эълон қилди. Унда элчи Афғонистондаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва минтақавий сув ресурсларидан фойдаланиш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов 18 май куни Ватиканда Рим папаси Лео XIV инаугурация маросимида Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
15 май куни Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов мамлакат қироли Харальд V-га ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон — Норвегия муносабатларининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мухиддин Холмуродов Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори этиб тайинланди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати.Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида ишлаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−22 май кунлари расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни Будапештга келади.
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти трансформация қилинади, бу ҳақда президент мактаб таълимига бағишланган йиғилишда маълум қилди.«Таълимда сифат бўлиши учун, энг аввало, педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.
Аленка Суҳадолник Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Россия пойтахти Москва шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини РФ президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олди.
Президент фармони билан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Акбарович Холбоев бош прокурорнинг ўринбосари — Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.Отабек Холбаев тайинловга қадар Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши билан боғлиқ воқеаларни хавотир билан кузатмоқда, деб хабар қилди чоршанба куни ТИВ.«Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Адхам Юсупович Худойқулов президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Адхам Худойқулов бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси директори эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда мамлакатга музликларнинг эриши, сув танқислиги ва тупроқ деградацияси оқибатларига мослашишга ёрдам бериш учун сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳалар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Миландаги йиллик йиғилиши доирасида ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиёда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, табиат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича директори Ясмин Сиддиқий маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.
Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Даврон Султанов, Фаррух Шарипов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент 7 май куни ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа муносабати билан ХХР раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб хабар берди президент матбуот котиби.Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.
Президент қарори билан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.