Сенатнинг 5 февралдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни маъқулланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 7 октябрда қабул қилинганди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.2028 йилга қадар сув тежовчи технологияларни 930 минг гектар ерда ўрнатиб, бундай майдонларни 3,5 миллион гектарга ёки жами суғориладиган ерларнинг 80 фоизига етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Покистон ҳаво ҳудудида президент самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчилари ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5−6 февраль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, дастурга мувофиқ, Исломободда Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари олий бош қўмондони — Қуролли кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Баҳодир Худоёрович Худойқулов Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Баҳодир Худойқулов 1985 йилда туғилган, Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.
Ўзбекистон энг сўнгги C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларини сотиб олмоқда, деб хабар берди Сингапурдаги авиасалонда Бразилиянинг Embraer компанияси. Мамлакат Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётларнинг биринчи фойдаланувчиси бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни урбанизация ва уй-жой қурилишига янги ёндашувларни жорий этиш бўйича тақдимотни кўриб чиқди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.Расмий маълумотларга кўра, сўнгги 8 йилда мамлакатимизда 120 миллион квадрат метр ёки 600 мингдан зиёд хонадонлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 3−7 февраль кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.Бишкекда Сержио Гор «B5+1» бизнес-форумида иштирок этади ва унинг доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Қўшма Штатларнинг етакчи бизнес вакиллари ва расмийлари билан учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистоннинг айрим элчихоналарида маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади. Бу тўғрисида 30 январь куни «Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-15-сон] қабул қилинди.
Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда призидент матбуот хизмати.Мазкур департамент раҳбари Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳисобланади.
Сўнгги йилларда сиёсатчилар, журналистлар ва академик доира вакиллари дунё тартибининг шиддат билан трансформацияланиши ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда. Аммо бу тушунча ортида айнан нима ётибди?
Темур Маҳмудов Асомидинович Самарқанд вилояти Оқдарё туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда профилактика инспекторлари ишини ташкил этишни қаттиқ танқид қилди.Суҳбат Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ собиқ бошлиғи, кейинчалик лавозимидан озод этилган Отабек Жамолов билан бўлиб ўтди.
Арманистон президенти Ваагн Хачатурян 29 январь куни Георгий Кочарянни Арманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисида фармон имзолади.Тайинлов бош вазирнинг таклифига биноан амалга оширилди, дейилади ҳужжатда.
«Ўзбекистон-2030» стратегиясининг янгиланган лойиҳаси ва тегишли президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. 451 та мақсадли кўрсаткични ўз ичига олган ушбу ҳужжат мамлакатнинг яқин йиллардаги ҳаётини белгилаб бериши керак.
Жиззах вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш учун масъул давлат лавозимларига бир нечта янги тайинловларни амалга оширди, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Отабек Турдимуҳаммадович Раҳмонов бош вазирнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқарага расмий ташриф доирасида Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилган «Ўзбекистон» турар жой мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.Тадбирда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев уч йил олдин содир бўлган вайронкор зилзила турк халқи учун оғир синов бўлганини таъкидлади.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади.Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси расмий ташриф билан Анқарага етиб борди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.Уларни «Эсенбоға» халқаро аэропортида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва рафиқаси кутиб олди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Равшан Мамажанович Маматовни Президент администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда чоршанба куни давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 27 январь куни ўтказилган ўта танқидий йиғилишдан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида тайинловлар ва ишдан бўшатишлар амалга оширилди.Йиғилишда давлат раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кибержиноятчилик, уюшган жиноятчилик ва фирибгарликка қарши курашдаги фаолиятини танқид қилиб, тизим мавжуд қийинчиликларга дош бера олмаслигини айтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.Ўзбекистон етакчиси матбуот хизматига кўра, ташриф давомида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Президентининг тегишли қарорлари билан ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ботир Баҳромович Қудратхўжаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Азизхон Умархонов Шарипхонович Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президентининг фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йили Тошкентда гиёҳвандликка ружу қўйган 1500 дан ортиқ одам расман рўйхатга олинган. Бироқ қайд этилмаган гиёҳвандлар сони бундан ҳам кўпроқ ва уларнинг аксарияти ёшлар.
26 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.Учрашув давомида томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилди.
Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот тизимида янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 27 январь кунги йиғилишда айтиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.