Мунира Абдуллаева бочча бўйича халқаро мусобақада совриндор бўлган илк ўзбекистонлик пара спортчига айланди

Қоҳира шаҳрида бочча бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Миллий Паралимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунё биринчилигида илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева аёллар ўртасида BC4 классида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Пойтахтдаги лицейларга кириш имтиҳони ўтказиладиган кунлар аниқ бўлди

2024-2025-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 25-июл куни иккинчи сменада (фақат Тошкент шаҳрида) ва 26-июл куни икки сменада (барча ҳудудларда) бўлиб ўтади. Бу ҳақида Билим ва малакаларни аниқлаш агентлиги хабар берди.

Халқ қабулхонаси ташаббуси билан қишлоқларнинг қирқ йиллик сув муаммоси ҳал этилди

Жиззах вилоятининг энг олис ҳудудларидан ҳисобланган Мирзачўл туманининг “Янгидала” маҳалласида 40 йилдан буён оқар сув таъминоти бўлмаган. 390 та хонадонда яшайдиган 450 га яқин оила ҳовлиларида бир- иккида сувсизликка чидамли дараҳт ёки бутани айтмаганда, экин экилмаган, даромад олинмаган.

ФАО Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисига асаларичиликни ривожлантириш, сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича замонавий кўникмаларни ўргатмоқда

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан жорий йилнинг 9-18 июль кунлари Бухоро вилоятининг Жондор ҳамда Навоий вилоятининг Нурота туманларида қишлоқ аҳолиси учун асаларичиликни ривожлантириш, хонадонларда сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш, шунингдек бизнесни бошқариш ҳамда гендер масалалари ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича ўқув семинар-тренинглари ўтказилди. Тренинглар “Ўзбекистоннинг қурғоқчиликка учраган экотизимларида яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган бўлиб, унда қишлоқ аҳолиси вакилларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш кўзда тутилган.

Олимпиада-2024. Ўзбекистон - Испания ва Миср - Доминикан ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди

Олимпиада ўйинларида бизнинг гуруҳдаги (C гуруҳи) ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон - Испания Бош ҳакам: Дахане Бейда (Мавритания) Қанот ҳаками 1: Жерсон Сантос (Ангола) Қанот ҳаками 2: Стивен Йиембе (Кения) 4-ҳакам: Дрю Фишер (Канада) ВАР: Лаҳлоу Бенбрахам (Алжир) ВАР ёрдамчиси: Татиана Гузман (Никарагуа) Миср - Доминикан Республикаси Бош ҳакам: Ёшими Ямашита (Япония) Қанот ҳаками 1: Макото Бозоно (Япония) Қанот ҳаками 2: Наоми Тешироги (Япония) 4-ҳакам: Одэтт Хэмилтон (Ямайка) ВАР: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд) ВАР ёрдамчиси: Ҳектор Палетта (Аргентина) Манба: @samvelkarlenovich

Олимпиада стартидан олдин Париж ҳукумати савдо нуқталарига махсус тақиқ қўйди

2024-йилги Олимпия ўйинлари бошланишига бир ҳафтадан камроқ вақт қолганида Франция ҳукумати Париж-2024 логотипи туширилган металл сув идишларини сотувдан чиқариб ташлади. Чунки унинг таркибида ҳаддан ташқари миқдорда бисфенол А моддаси борлиги аниқланди.

Олимпиада вақтида исроилликлар кучли ҳимоя остида бўлади

Париждаги Олимпия ўйинлари вақтида исроиллик спортчилар 24 соатлик хавфсизлик остида бўлади. Бу ҳақда Reuters Франция ички ишлар вазири Херальд Дарманин баёнотига таяниб хабар бермоқда.

АҚШнинг Олимпиададаги байроқдори машҳур спортчи бўлади

НБА юлдузи ва икки карра Олимпиада чемпиони Леброн Жеймс Париждаги ўйинларнинг очилиш маросимида АҚШ терма жамоасининг икки байроқдорларидан бири бўлади. Бу ҳақда АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси сайтида маълум қилинди.

Спорт курашлари. Осиё чемпионатида вакилларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди

Айни кунларда Таиланднинг Срирача шаҳрида спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақани юнон-рим кураши усталари бошлаб беришди.

ММА. Махачев электр билан боғлиқ муаммога тўхталди

Енгил вазн тоифасида UFC амалдаги чемпиони, россиялик аралаш якка кураш устаси Ислом Махачев ўзи туғилиб ўсган Доғистонда электр билан боғлиқ муаммолар борлигини эълон қилди. "1912 йилда Титаникда охиригача чироқ бор эди, Махачкалада эса 2024 йилда бирозгина иссиқ, ёмғир ёки шамол бўлганида ҳам чироқ йўқ бўлиб қолади", деб ёзди Махачев.

ММА. Россиялик спортчи бир йилга дисквалификация қилинди

UFC'да фаолият олиб бораётган россиялик Ирина Алексеева допинг туфайли 12 ойга дисквалификация қилинди. Унинг 2023 йил июнь ойида топширган тест таҳлилидан олинган натижалар бунга сабаб бўлди.

Қозоғистон Олимпиадада бир қатор маҳаллийлаштирилган спортчилар билан ҳаракат қилади

Қозоғистон делегацияси Париж Олимпиадасида 79 нафар спортчи билан 20 та спорт турида чиқиш қилади. Қўшниларимизнинг таркибида 9 нафар маҳаллийлаштирилган спортчининг иштирок этиши кутилмоқда.

Формула-1. Оскар Пиастри Венгрия Гран-приси ғолибига айланди

Будапешт яқинидаги "Хунгароринг" трассасида 2024 йилги Формула-1 мавсумининг ўн учинчи босқичи – Венгрия Гран-приси ўтказилди. Унда "McLaren" жамоаси пилоти Оскар Пиастри ғолиб чиқиб, фаолиятидаги илк ғалабасига эришди.

Эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларига айланди

17-21-июль кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U-18 ва U-23 ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Теренс Кроуфорд: «Сауль Алварес? Ҳозир фақат Мадримовга қарши жанг ҳақида ўйлаяпман»

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.Теренс Кроуфорд Мадримовга қарши жанг олдидан “Канело”га қарши рингга кўтарилиш ҳақида муҳокама қилмаслигини айтиб ўтди.

Шахмат олимпиадасида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Жорий йилнинг 10-23 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади. Ўз тарихида 45-маротаба ташкил этилаётган Олимпиадада 3500 нафарга яқин шахматчи иштирок этиши кутилмоқда.

Мадримовнинг бўлажак рақиби Андре Уорд билан спарринг ўтказди

Вазн тоифасидан қатъи назар биринчи рақамли боксчи Теренс Кроуфорд Мадримов билан жангга тайёргарлик кўрмоқда. У собиқ жаҳон чемпиони Андре Уорд билан спарринг олиб борди.

Давлат активлари агентлиги “Humo” тўлов тизимини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди

“Humo” компаниясининг устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизи музокараларга оммавий таклиф этиш орқали уч босқичда сотилади. “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (100 фоиз давлат улуши) – банк тўлов карталарига асосланган “Humo” тўлов тизими сотувга қўйилди.

Чорвоқда бахтсиз ҳодиса сабаб икки йигит вафот этди

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Сирдарёда 12 ёшли болани урган дўкон сотувчисига маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди — видео

У харидор бола чек сўрганлиги сабаб унга тарсаки туширган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда сотувчи харидор болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Жанубий Кореянинг Намсеул университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Корея Республикасининг Намсеул университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Олий таълимда Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота ажратилади

Президентнинг “2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Сирдарёда ёш болани урган сотувчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди

Сирдарё вилоятида 12 ёшли болани юзига тарсаки урган дўкон сотувчиси ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.

Париж—2024. Бокс мусобақалари 27 июлдан старт олади

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиада баҳслари 26 июлдан старт олади.4 йилликнинг нуфузли мусобақасида бокс баҳслари эса 27 июль кунидан бошланади.

Олимпиадада нафақат спортчилар, балки айрим рус журналистларига ҳам тақиқ бор

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен Le Journal du Dimanche  газетасига берган интервьюсида мамлакат жосуслик ва кибер ҳужумлар хавфи туфайли Россиядан келган айрим журналистларнинг Париж Олимпиадасини ёритиш бўйича сўровларини рад этганини айтди. Умуман олганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, унинг сўзларига кўра, Олимпия ўйинларида ишлашга рухсат бериш учун 960 мингта ҳужжатлар жамланмасини текширган.

Парижда Олимпия ўйинларининг очилиш маросими олдидан 44 мингта панжара ўрнатилди

Бу қарор маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг норозилигига сабаб бўлган. ОАВ хабарига кўра, фуқаролар кўчаларда ҳаракатланишда юзага келадиган ноқулайликдан шикоят қилмоқда.

"Бахти Ташкентский" иши бўйича судланувчилардан бири вафот этди

60 ёшли Шукурали Қурбонов ҳукм эълон қилинганидан бир кун ўтиб вафот этди. Унга 8 йил 2 ой қамоқ жазоси тайинланганди.

Бу йил ОТМларга қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди

Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. "2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.

Париж-2024. Ўзбекистон делегациясининг ишчи гуруҳи Франция пойтахтига етиб борди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясининг ишчи гуруҳи Франция пойтахтига етиб борди. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги мутахассислар расмий делегация етиб боргунга қадар барча ташкилий ишларни амалга оширади.

«Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

20-22 июль кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан «Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси» мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Конференцияда бухорийшунос олимлар, ҳадисшунослик йўналишида фаолият юритаётган мутахассислар, дин арбоблари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этадилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.