Паралимпиада. Мухайё Абдусатторова саралашда иштирок этди

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштироки давом этмоқда. Бундан бироз аввал пара академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида ПР1 классида Мухайё Абдусатторова саралашда иштирок этди.

Асила Мирзаёрова Паралимпия рекордини ўрнатди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр нарижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. Маълумот учун, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996-йил Атлантада ўтказилган ўйинларда испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди - 5,07 м.

Перудаги ЖЧда ҳамюртимиз медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди

Перудан яна бир хушхабар. Енгил атлетика бўйича U-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида медаллар учун курашни давом эттирадиган спортчимиз яна биттага кўпайди.

Шавкат Мирзиёев Беларусь президентини юбилей 70 ёши билан табриклади

Ўз навбатида, Беларусь президенти ҳам Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклади. Бугун, 30 август куни президент Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистонда пиротехника воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг муомаласи учун жарималар сезиларли даражада оширилди

Мазкур қоидани бузиш турига қараб турли хил жарималар киритилади. Президент “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

ММА. Волькановски нима учун енгил вазнга ўтмаяпти?

Енгил вазн тоифасида (66 кг гача) UFC чемпионлик камарининг собиқ соҳиби австралиялик Александр Волькановски енгил вазн тоифасида бўлиши мумкин бўлган жанглар ҳақидаги саволга жавоб берди. "Эҳтимол, мен енгил вазнда жанг қилган бўлардим.

WADА раҳбари Польша президентлигига номзодини қўйиш режасини рад этди

Пайшанба куни эрталаб Newsweek Polska 39 ёшли Витолд Банканинг "Қонун ва адолат" партиясидан президентликка номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. "Бу катта шараф, лекин мен шу йил бошида эълон қилганимдек, 2025 йилда мен WADA президенти сифатида яна бир муддатга ўз номзодимни қўйиш ниятидаман", деди Витольд Банка.

Афғонистонда ММА тақиқланди

Толибон Афғонистонда аралаш яккакураш (ММА) спорт турини исломга тўғри келмайдиган деб ҳисоблаб, тақиқлаган. Бу ҳақда Толибон спорт бошқармаси баёнотида айтилган.

US Open энг яхши фаворитини йўқотди

Испаниялик Карлос Алкарас АҚШ очиқ чемпионатининг (АҚШ очиқ теннис чемпионати) иккинчи давра учрашувида голландиялик Ботик Ван де Зандшулпга 1:6, 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Алкарас учинчи ўринни эгаллаб турибди ва бу мавсумда сўнгги иккита "Катта дубулға"да ғолиб чиқди.

Париж-2024: Зиёдахон Исоқова иккинчи медални келтирди

Пара таэквондочимиз Зиёдахон Исоқова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг шоҳсупасидан жой олди. -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда перулик Леонор Каррансага  қарши муросасиз кечган баҳсда 4:10 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Париж-2024: Муслима Одилова жорий Паралимия ўйинларидаги илк медалимизга муаллифлик қилди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги биринчи медалини қўлга киритди. Унга пара сузувчимиз Муслима Одилова муаллифлик қилди.

Дорихоналарда ноқонуний устамалар туфайли истеъмолчилар 5,4 млрд сўм йўқотди

Деярли 50 минг қоидабузарлик барча ҳудудларда қайд этилган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми пойтахтга тўғри келади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 49,4 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди.

Президент Мирзо Улуғбек туманидаги янгиланган йўл ўтказгични бориб кўрди

Давлат раҳбари янги йўл ва иншоотларни Мустақиллик байрамига муносиб туҳфа, деб атади. Тошкент ҳалқа йўли пойтахтнинг энг узун ва кенг кўчаси.

Тошкент вилоятида қадимги даврга оид қабр топилди

У ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла топилди. Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган "Кумушкон" маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланган эди.

Жокович тарихга кирди

Сербиялик Новак Жокович теннис тарихида “Катта дубулға” туркумига кирувчи тўртта турнирнинг ҳар бирида 90 та ғалаба қозонган биринчи спортчи бўлди. Ютуқ АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида Ласло Жере устидан қозонилган ғалабадан сўнг содир бўлди.

Дана Уайт энг зўр оғир вазнлиларга нисбатан ҳурматсизлик қилмади

UFC раҳбари Дана Уайт Жон Жонс - Стипе Миочич жанги ҳақида гапирди. "Мен нима қилишим керак?

Паралимпиада. Зиёдахон Исоқова ярим финалда!

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зиёдахон Исоқова чорак финал жангида нейтрал спортчи Закия Худададини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финал жанги бугун Тошкент вақти билан соат 21:37 да бошланади.

Тошкентдаги айрим олий ўқув юртларида дарс бошланиши жадвали эълон қилинди — рўйхат

Метро бекатлари яқинида жойлашган 27 та университет учун дарслар бошланиш вақти белгиланди. Янги ўқув йилидан бошлаб метро бекатлари яқинида жойлашган 27 та пойтахт олий ўқув юртларида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгаради, деб хабар қилмоқда Олий таълим, фан ва инноватциялар вазирлиги Матбуот хизмати.

Паралимпиада. Тўрт нафар сузувчимиз финалга йўл олди

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди. Мусобақанинг илк куни доирасида олти нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришмоқда.

WBO Теренс Кроуфорднинг навбатдаги жангига буйруқ берди

Мадримовнинг собиқ рақиби Теренс Кроуфорд навбатдаги жангини WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундорага қарши ўтказиши мумкин. Маълум бўлишича, боксчиларнинг жамоасига келишиб олиш учун 30 кун берди.

Теннисчимиз «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирида порламоқда

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Ҳумоюн асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида франциялик Робен Бертранни 6:2, 7:6, 6:4 ҳисобида енгди.

Исроил Мадримов WBC рейтингида учинчи бўлди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рейтингдан Отабек Холматов ҳамда Исроил Мадримов жой олди.

Шахмат. Абдусатторов АҚШда дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири эканини намойиш этди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида «Grand Chess Tour» мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган «Sinquefield Cup-2024» турнирининг сўнгги турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ғалабага эришди. Мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстери қаторида Нодирбек Абдусатторов бош соврин учун кечган курашларда ўз омадини синовдан ўтказди.

Баҳодир Жалолов президент билан учрашувда мақсади ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев 28 август куни Кўксаройда спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашди. Учрашув давомида 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги мақсади ҳақида гапирди.

Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматовга подполковник ҳарбий унвони берилди

Миллий гвардия қўмондони генерал майор Рустам Жўраев иштирокида Париж—2024 Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўстматовларга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвонлари топширилди.

Ўзбекистонлик аёл 4 йил давомида Туркияда тутқунликда ушлаб турилган

Ҳолат юзасидан Истанбул Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди. Бош консулхонага Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган мурожаати келиб тушди.

Ўзбекистон делегацияси бугун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини бошлайди

Бугун Франциянинг Париж шаҳрида XVIII ёзги Паралимпия ўйинлари старт олади. 8-сентябрга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 9 спорт турида 65 нафар спортчи билан 113 та лицензия қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бошланди

Кеча тунда Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Бу галги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими Олимпия ўйинлари сингари илк бор стадиондан ташқарида ўтказилди.

ММА. Царукян Махачев билан қачон жанг қилади?

UFC жангчиси Арман Царукян Ислам Махачев билан реванш жанги ҳақидаги саволга жавоб берди. "Ислам билан жанг октябрь ойида ўтказилиши керак эди.

Кайо Борральо Адесанья билан жанг қилмоқчи

Бразилиялик UFC жангчиси Кайо Борральо Исраэль Адесаньяни жангга чорлади. "Балки энди Адесанья аввалгидек диққат марказдаги йигит эмасдир, лекин техника, маҳорат ва ғолиблик рухи унда ҳалиям бор.  Адесанья - мен учун ҳозирда энг ажойиб жангчи.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.