Воҳид Ҳамидов яқинда ташкил этилган Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори бўлди. Илгари у АОКАнинг Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими ва Avtotest Mirobod компаниясига раҳбарлик қилган.
Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.
«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация 30 май куни Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.
Экологик партиядан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастурида бир марталик пластик ва полиэтилен идишлардан воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни, 2030 йилдан бензинли автомобилларни сотиш ва сотиб олишни тақиқлаш ва бошқалар таклиф қилинган.
Қирғизистон 2 июнь куни Чўлпонотада «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммити ўтказилишини эълон қилди. Унда Европа Кенгаши раҳбари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ҳамда Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.
Олий Мажлис Сенати 1 июнь куни чақирадиган ялпи мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади. Парламент қуйи палатаси бу қонунни октябрь ойида қабул қилган.
«Адолат» СДПдан президентлик сайлови учун Робахон Маҳмудова номзод сифатида тасдиқланди. Унинг сайловолди дастурида «Ижтимоий давлат-2030» дастурини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва бошқалар кўзда тутилган.
Улуғбек Иноятов президентлик сайловларида ХДПдан номзод сифатида тасдиқланди. Партия қурултойида номзоднинг қиммат мол-мулк учун солиқ жорий этиш, судлов ҳайъати институтини ташкил қилиш ва бошқаларни назарда тутувчи дастури ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.
Глобал хавф-хатарлар ва бошқа муаммолар кучайиб бораётгани мамлакатларимиз барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг биринчи галдаги вазифаларини ҳал этиш учун яқин ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришни тақозо қилмоқда, — деди Ўзбекистон президенти ЕОИИ онлайн саммитида.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Afrisoyob поездида Самарқандга етиб борди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади.
24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди. Улар Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейсида учишди.
Тошкентда Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури — Inter Pares билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. «Анжуман якунлари бўйича парламент салоҳиятини янада ривожлантириш ва ролини кучайтириш бўйича фойдали тавсиялар ишлаб чиқилади», — деди Танзила Нарбаева.
Ўзбекистон Тожикистон билан форс-мажор ҳолатларда давлат ҳаво ҳудудларини қисқа муддатли кесиб ўтиш, аэродромлардан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришни кўзда тутувчи битимни ратификация қилди.Шавкат Мирзиёев 19 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов Андижонда калтакланган бўлиши мумкин. Партияни рўйхатдан ўтказиш учун овозларни йиғиш жараёнида бир гуруҳ эркак ва аёллар пайдо бўлиб, жанжал уюштиришган.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан 23−25 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу Сингапур раҳбарининг мамлакатга илк давлат ташрифи бўлади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва энергетикани ривожлантиришга чақирди ҳамда ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилди.Хитой раҳбари Си Цзиньпин 19 май куни Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма қурилиши, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани — автомобиль ва электромобиллар, металл маҳсулотлари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва бошқа қувватларни ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди. Шунингдек, у Хитой бизнеси вакиллари билан ҳам учрашди.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё-Хитой» саммитидаги нутқида 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, «янги иқтисодий мулоқот»ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилди.Шавкат Мирзиёев 19 май куни Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатларни сайлашнинг мажоритар-пропорционал (аралаш) тизимига ўтмоқда. Бу қандай тизим?
Хитойнинг Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлди. Шу билан Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.