Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ҳадя қилди

"Рамазон ҳайити" муносабати билан ўзбек халқи номидан қўшни Афғонистонга инсонпарварлик юки етказилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, ўзбек халқининг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида "Наврўз" байрами ва яқинлашиб келаётган "Рамазон ҳайити" (Ийд ал-Фитр) муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Дзюдочиларимиз Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи “Tbilisi Grand Slam – 2025” халқаро турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Дунёнинг 52 давлатидан келган 385 нафар полвонлар баҳс олиб бораётган мазкур мусобақанинг илк кунида Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллоев -66 кг.

Самарқандда Француз олий муҳандислик мактаби ташкил этилади

Самарқанд халқаро технология университетида Франциянинг етакчи муҳандислик университетлари билан ҳамкорликда Француз олий муҳандислик мактабини ташкил бўйича келишувга эришилди. Институт мақомидаги бу олий мактаб 2025 йил сентябр ойида ўз фаолиятини бошлайди.

Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

Йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк комплекси 5,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, турли товарларни сақлашга мўлжалланган омборхона, шунингдек, енгил ва юк машиналари учун тўхташ жойини ўз ичига олади. Омборхона 8500 кв.м майдонни эгаллайди ва унинг ичида маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган товарлар учун 500 кв.м майдондаги совутиш ва музлатиш камералари.

Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда

Ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор Ирландия президентлигига номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Хоккей. «Ҳумо» «Торпедо»га қарши серияда олдинга ўтиб олди

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Ҳумо» ва «Торпедо» жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин Тошкентда бўлиб ўтди.Учрашувнинг асосий воқеалари биринчи танаффус арафасида содир бўлди.

"Тонировка 0,5 балл, қарама-қарши йўналиш 2 балл" — қоидабузарликлар учун жарима баллари эълон қилинди — қонун лойиҳаси

Ҳукумат йўл ҳаракати қоидабузарликларини 12 баллик тизимда баҳолаш тўғрисида қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бир йил давомида қоида бузмаганлар рағбатлантирилади.

«Бизнинг кучимиз — бирлик ва аҳилликда». Президент халқни Наврўз байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. У Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғидаги тантанада нутқ сўзлади.

Ўзбекистонда "Опен бюджет"да ғолиб бўлган лойиҳалар эълон қилинди

“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи якунланди. “Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йилги 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўз ниҳоясига етди.

Бугун Халқаро Олимпия қўмитасига янги президент сайланади

Сайлов Тошкент вақти билан тахминан 19:00да бошланади. Янги раҳбар 8 йилга сайланади.

Расман. Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Бокс Лос-Анджелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг 144-Сессиясида расман эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев янги пойтахт боғида кўчат экишда иштирок этди

Пойтахтнинг Бектемир туманида янги яшил ҳудуд ташкил этилиб, 3 минг туп дарахт ва бута экилди. "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида кўчат экиб, яшиллик яратиш кўлами кенгайди.

Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга янги боғга кўчат экди. Фото

Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги янги боғга кўчат экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент метросининг Наврўз муносабати билан ишлаш графиги эълон қилинди

21-23 март кунлари поездлар ҳаракати шанба ва якшанба кунлари учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади. Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, Наврўз байрами муносабати билан метро фаолияти қуйидагича ташкил этилади: — 21-22 март кунлари: поездлар ҳаракати шанба кунлари учун белгиланган жадвал асосида амалга оширилади; — 23 март: поездлар ҳаракати якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ташкил этилади.

Рустам Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди

Рустам Пайзрахманович Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Тошкентда меҳмонхоналардан бири йўл қатнов қисмига шар безатиб қўйди (видео)

Масъул шахсга нисбатан 750 минг сўм жарима тайинланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган "Марва" меҳмонхонаси томонидан йўлнинг қатнов қисмини шарлар билан безатиб қўйилгани ҳақида видео тарқалиб, кенг мукомаларга сабаб бўлган эди.

Бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Гулноза Бахшиллоевна Алимова матбуот котиб — ахборот хизмати раҳбари лавозимини эгаллади.

Yandex 'да дизайнер бўлиб ишловчи ўзбекистонлик қиз ёш қизларга ҳаётда ўз йўлини топиш ва мақсадга эришиш йўлларини айтди

Алена Ким Ўзбекистонда туғилган. У Yandex компаниясининг дизайнери ва Technovation Girls Uzbekistan дастурининг ментори, маърузачи ва мураббий, технологик соҳада янги келганларга ўз йўлини топишга ёрдам беради.

Чирчиқ шаҳри оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

Чирчиқ шаҳри юртимизнинг энг кучли оғир атлетикачиларини чорлайди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 6-13-апрель кунлари катталар ва U-20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан бўлажак саммитларга тайёргарликни гаплашди

Шавкат Мирзиёев 19 март куни Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Тбилиси “Катта дубулға” турнирида қатнашувчи дзюдочиларимиз аниқ

21-23 март кунлари Грузия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. 54 мамлакатдан 400 нафардан ортиқ спортчи қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Барча давлат идоралари битта бинога кўчирилади, бўшаган 150 та объект эса бизнесга сотилади

Шавкат Мирзиёев 15 та шаҳарда барча давлат идоралари битта бинога кўчирилишини, бўшаган объектлар тадбиркорларга сотувга қўйилишини маълум қилди. Президентнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида 15 та шаҳар ва тумандаги барча давлат идоралари ҳар бир туман марказида биттадан кўп қаватли бино қуриб битказилиши маълум қилинди.

Тошкентда 14 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлади

Кеча, 18 март куни Тошкент шаҳрида 14 ёшли қиз 9-қаватдан ўзини ташлади. Бу ҳақда darakchi.uz’га сўровига биноан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Инсон қадри-ҳамма нарсадан устундир!

Тарихий манбаларга таянадиган бўлсак, момоларимиз, хотин-қизларимиз халқимиз томонидан ниҳоятда эъзозланган. Пайғамбаримиз ҳадиси шарифида «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир» деб бежизга айтилмаган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони таъсис этилди

Бу ҳақда президент тегишли қонунни қабул қилди. Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.

Умрани ноқонуний ташкил этган сайёҳлик фирмалари қарийб 1,5 миллиард сўм жаримага тортилди

Текширувлар натижасида икки ой ичида 19 та сайёҳлик фирмасининг ҳар бирига 75 миллион сўмдан жарима солинди, 31 та фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра тадбирлари ноқонуний ташкил этилишининг олдини олиш мақсадида текширувлар ўтказилди.

Расман. Отабек Холматовнинг Қозоғистонда жанг қилиши тасдиқланди

Ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди. Аввал маълум қилганимиздек, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида филиппинлик боксчи Жейсон Канойга қарши рингга кўтарилади.

Ўзбекистонда янги тадбиркорлар биринчи ҳуқуқбузарлиги учун жазодан озод қилинади

Уларга камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади. Президент иштирокидаги йиғилишда янги тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” учун, айниқса, улар фаолият бошлаган биринчи йилда қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлиги таъкидланди.  Масалан, охирги уч йилда 17,5 минг корхона ташкил этилганига бир йил тўлмасдан тугатилган.

Оксана Чусовитинага BYD автомобили совға қилинди

Ўзбекистон спорт афсонаси, Олимпия ўйинлари чемпиони Оксана Чусовитина BYD Song Plus DM-i CHAMPION автомобилига эга бўлди, деб BYD Astana Motors хабар берди.BYD компанияси спортчига ҳурмат бажо келтириб, ушбу гибрид автомобилни совға қилди.

Корея ўзбекистонликлар учун соддалаштирилган ишчи визаси жорий қилмоқчи

Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига Ульсан шаҳар мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Ульсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.  Маълумотга кўра, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.