Ўзбекистон ва Франция икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтарди. Асосийлар

12 март куни Париж шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ ва Елисей саройи ҳужжат матнини ўзбек ва француз тилларида эълон қилди.

Талабалар учун футбол ҳакамлиги бўйича семинар ташкил этилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларни футбол ҳакамлигига жалб қилиш ва ўқитиш бўйича семинар ўтказилди. Семинар давомида талабаларни ҳакамлик, таҳлил ва мураббийлик курсларига жалб қилиш, шунингдек, университетда махсус ўқув дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.

Ёш слаломчиларимиз Осиё чемпионатида олтита медаль қўлга киритишди

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича U-18 ва U-23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасида дўстлик гуруҳлари иши қайта тикланиши мумкин

Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қайд этилишича, мулоқотда икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ниш-2025: Кечаги баҳсларда 4 ғалаба ва бир мағлубият. Бугун 8 боксчимиз жанг қилади

Ниш шаҳри (Сербия) мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Ҳамюртимиз Нигина Ўктамова яна бир ажойиб жанг ўтказди ва бу гал кубалик рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга эришди.

Футбол агенти ўз таклифи билан чиқди

Алексей Сафоновнинг агенти мухлислар учун стадионлардан тўсиқларни олиб ташлашни таклиф қилди. "Стадионларимиз трибуналаридаги панжараларни олиб ташлашимиз керак.

Енгил атлетика федерациясидаги муаммолар ечими борасида семинар ташкил этилди

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида масъуллар ва мутахассислар билан учрашув бўлиб ўтди. Федерация раиси А.

Тошкентда ёш болалари билан тиланчилик қилган аёл мажбуран ИИБ биносига олиб келинди (видео)

Пойтахт ИИББ аёлга куч ишлатган ходимларнинг ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл фуқаро боласи билан ИИБ биносига олиб келингани ва аёл уларга қаршилик кўрсатгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Сингапурлик мутахассис SIUT талабаларига мамлакатининг равнақи омиллари бўйича дарс ўтмоқда

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) талаба ёшларни ҳар томонлама баркамол, юксак фикрлаш қобилияти соҳиблари қилиб тарбиялаш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади. Университет таркибидаги Корея технологияси ва маданияти институти (KITC)нинг “Дизайн” йўналиши талабалари учун таниқли сингапурлик кинорежиссёр, ёзувчи, муваффақиятли тадбиркор ва бизнес-тренер Ng Chenghan Josiah томонидан эксклюзив семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

Тошкентнинг икки туманида ҳаво сифатини назорат қилувчи станциялар ўрнатилди

“Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳаси доирасида юқори аниқликдаги ҳаво ифлосланишини ўлчаш станциялари ўрнатилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда "Замин" халқаро жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида 2 та автоматик ҳаво мониторинги станцияси ўрнатилди ва ишга туширилди.

«Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!» — Эммануэль Макрон

«Парижга хуш келибсиз, ҳурматли Шавкат!» — дея президент Шавкат Мирзиёевни табриклади Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Instagram саҳифасида. Пост икки тилда — ўзбек ва француз тилларида ёзилди.

Ўзбекистон ва Франция стратегик шерикларга айланди

Ўзбекистон ва Франция президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон чоршанба куни Париждаги Елисей саройида бўлиб ўтган музокаралар чоғида мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича «тарихий қарор» қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Тизимли мулоқотни йўлга қўйиш ва «мувофиқлаштириш» мақсадида ташқи ишлар вазирликлари бошчилигида иқтисодий идораларни жалб қилган ҳолда Стратегик режалаштириш гуруҳини тузишга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Франция Парижда қандай ҳужжатларни имзолади?

Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макроннинг 12 март куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидагилар ҳам имзоланди:мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;ташқи ишлар вазирликларининг 2025−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;2026−2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

Бухорода оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминджанов Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида вилоят Спорт бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Спорт мактабларининг Оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида "Беш ташаббус олимпиадаси" қамровини кенгайтириш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда оммавий спорт тадбирларини кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча тўхтатилади

13 март куни Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим жойларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига 13 март куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Махачевга идеал рақиб топилди

UFC енгил вазн чемпиони Ислам Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирдининг Жастин Гэтжи билан жанг қилиши тарафдори. "Ажойиб!

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7-9 февраль кунлари Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида 26 та медаль — 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза олиб, ғолибликни қўлга киритди. 15 та давлат ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Концертларни реклама қилишда энди фонограммадан фойдаланиш даражасини ошкор қилиш талаб этилади

Концертлар рекламасида фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, бунда ташқи рекламада бу маълумотлар майдоннинг камида 10 фоизини эгаллаши керак. Президент концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини тартибга солишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Ниш-2025: Тўрт нафар боксчимизда ғалаба, бугун 5 спортчимиз рингга кўтарилади

Сербиянинг Ниш шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимиздан 4 таси ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Президент ЮНЕСКО бош директори билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

«Водий-Тошкент» йўлида бир «Isuzu» пиротехника буюмлари тўхтатиб қолинди

Наманган вилоятида ноқонуний равишда олиб кетилаётган катта миқдордаги пиротехника маҳсулотлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими маълум қилди.

Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йил 1-феврал ҳолатига Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини ўрганди. Маълумот учун: бозор HHI (Херфиндал Хиршман Индекси) бўйича рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади, рақобат даражаси паст (HHI 2500-10000 гача), ўртача (ҲҲИ 1500- 2500) ва юқори (HHI 1500 дан паст) Активлар.

Велоспорт бўйича аёллар терма жамоамиз Вьетнамдаги кўп кунлик пойгани якунлади

Кеча Вьетнамда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Элита тоифасидаги аёллар ўртасидаги "BIWASE Tour of Vietnam" кўп кунлик пойгасининг сўнгги, бешинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда спортчилар 70.5 км масофага гуруҳ пойгасида иштирок этишди.

Чимаевнинг фаолиятидаги энг кучли рақиб ким?

Ўрта вазн тоифасидаги ММА жангчиси, БАА вакили Хамзат Чимаев фаолиятидаги энг кучли рақибини айтди. "Менимча, Камару Усман.

Ниш-2025: Тўрт нафар боксчимизда ғалаба

Сербиянинг Ниш шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимиздан 4 таси ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Қамоққа олинмаган гумонланувчилар тергов давомида мамлакатни тарк эта олмайди.

Айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг чиқиш ҳуқуқини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд органлари чеклаши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров яна «Ўзбекконцерт»га раҳбар бўлди

Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда 11 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Озода Нурсаидованинг қўшиғи учун клип суратга олиш вақтида актрисани машина уриб кетди

Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида модель Сабрина Жабборова оғир тан жароҳати олди. У ташкилотчиларни бепарволик ва етарлича ёрдам кўрсатмаганликда айбласа, иккинчи томон ёрдам кўрсатилганини ва молиявий талаблар кучайиб бораётганини даъво қилмоқда.

МОҚ раҳбарияти эшкак эшиш турлари бўйича камчиликларни ўрганди

МОҚ раҳбарияти эшкак эшиш турлари бўйича мураббийлар кенгаши билан учрашди. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раҳбарияти ва мураббийлар кенгаши билан янги мавсумга тайёргарлик режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.