Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Россия Федерал мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади. Буни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Самарқандда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги илк саммит минтақа мамлакатлари орасида машҳур бўлган «C5+» форматига янги ҳамкорни расман қўшди. Бундан ташқари, йирик дебютларга хос равишда, ушбу учрашув ўзаро дўстлик ва стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидловчи ишончли баёнотлар билан тўла бўлди.
Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Самарқанд саммитидаги нутқида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги якуний мақсад эмас, балки йўл эканини таъкидлади.«Ушбу саммит муносабатларимизнинг янги йўналишини бошлаб беради ва у бир марталик тадбир бўлмайди», — деди у.
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарлари икки минтақанинг биринчи саммити якунлари бўйича қўшма декларацияни қабул қилди, деб хабар берди Европа кенгаши матбуот хизмати.Ҳужжат савдо, транспорт, энергетика, рақамли алоқа ва сув ресурсларини бошқариш каби соҳаларда стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммитида минтақалар ўртасида стратегик шериклик бошлангани ва 12 миллиард евролик Global Gateway стратегияси ишга туширилганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.https://twitter.com/vonderleyen/status/1908038286452392274?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1908038286452392274%7Ctwgr%5Ef0b007a611715ab53e3fbfab1da7452688f13780%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=https%3A%2F%2Fwww.gazeta.uz%2Fru%2F2025%2F04%2F04%2Fca-eu%2F«Марказий Осиё қадимий тарих ва улкан мақсадларга эга мағрур, суверен давлатлар минтақасидир.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Марказий Осиёдаги муносабатлар ва интеграциянинг ўзгариши ҳақида гапирди.«Минтақа мамлакатлари ўртасида ишонч ва яхши қўшничилик мустаҳкамланмоқда, кенг кўламли ҳамкорлик ва кооперация алоқалари кенгаймоқда.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитидаги нутқида минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон билан ҳамкорлик масаласига тўхталди.Икки минтақа учун хавфсизликка таҳдидлар умумийдир.
Ўзбекистоннинг Финляндияга янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов мамлакат президенти Александр Стуббга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Расмий тадбирдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳамда Финляндия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммити 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очди.
Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи. Бу икки минтақанинг биринчи саммити якунлари бўйича жума куни қабул қилинадиган Самарқанд декларациясида кўзда тутилган, деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бир кун аввал бўлиб ўтган брифингда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — ЕИ» биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келган МО давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Самарқандда олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ҳамкорликда Конгресс маркази хиёбонига иккита эман дарахти кўчати экди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашув ўтказди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Бельгия ҳукумати телекоммуникация соҳасида шартномалар тузишда коррупция ва пул ювиш иши доирасида мусодара қилинган 108 миллион долларни Ўзбекистонга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда Брюссель прокуратураси маълум қилди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни ўз ихтиёри билан мамлакатига қайтишга чақирди.Видеомурожаатнинг илк сонияларида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Трамп маъмурияти ноқонуний миграцияни тўхтатишга ва чегараларимиз ҳамда фуқароларимизни ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда».
«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.Ўзбекистоннинг ушбу халқаро молиявий институт билан кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Бугун давлат раҳбари 2 апрель куни эрталаб Самарқандга келган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказади.
Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тураев «Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.Тайинловга қадар Илҳом Тураев Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Самарқандда очиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити олдидан Euronews телеканалига интервью берди. «Газета.uz» интервьюнинг тўлиқ матнини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
31 март куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши «аҳамияти беқиёс воқеа»дир. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram каналида ёзди.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кирди. Бу ҳужжат Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда имзоданди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини, хориждаги ватандошларни, бутун дунё мусулмонларини Рамазон Ҳайити билан табриклади.«Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев 29 март куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан норасмий учрашув ўтказди.Президентлар икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.