Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби расмий маълумот берди.

Тошкентда «Orlando» ёниб кетди

Бугун, 3 май куни Шайхонтоҳур тумани “Фурқат” кўчасида Orlando ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлиги: муносабатларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва келгусидаги устувор вазифалар

Марказий Осиё мамлакатларининг салоҳияти минтақа замонавий дунёнинг драйверларидан бирига айланиши учун қулай шарт-шароит яратади. Янги геосиёсий муҳитда етакчи араб давлатлари билан конструктив мулоқот долзарб аҳамиятга эга.

Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгиликни айтди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

«UZCOSMOS» агентлиги CanSat Uzbekistan 2025 2025 танловининг финал босқичини ўтказади

ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН — «UZCOSMOS» агентлиги, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда СЕҲРИЁ мактаби ҳамкорлигида 2025-йил 3-май куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги Тойтепа шаҳрида жойлашган «Янги Ҳаёт» эски аеродромида CанСат Узбекистан 2025 танловининг финал босқичи бўлиб ўтади. Тадбир соат 10:00 да бошланади ва унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли ёш муҳандислар томонидан яратилган инновацион сунъий йўлдош моделлари намойиш этилади.

Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хонқа туманида барпо этилган мебелсозлик кичик саноат зонасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хабар берди.

Дунёдаги энг ёши катта инсон вафот этди

Кеча, 30 апрель куни дунёдаги энг ёши катта инсон – Бразилиянинг Порто-Алегри шаҳридаги диний жамоага мансуб роҳиба Инах Канабарро Лукас 116 ёш 326 кунлигида вафот этди. Бу ҳақда “LongeviQuest” хабар берди.

Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан 1 миллион 951 минг нафар юртдошимиз сафарбар этилган

“Янги авлодга хотира мактуби” марафони, урушга сафарбар қилинган ўзбекистонликлар ҳақида янги фактлар, байрам салюти ва мушакбозлиги, уруш фахрийларининг сони — булар ҳақида Мудофа вазирлигининг навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Жорий йилнинг 9-май куни Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Янги авлодга хотира мактуби” шиори остида 5 километр масофага югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 27 та медалга эга чиқди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича У15 ва У17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 17 ёшли спортчилар ўртасидаги финал жанглари ташкил этилди.

2025 йилги FIDE Жаҳон рапид ва блиц чемпионати Қатарда ўтказилади

FIDE 2025 йилги Жаҳон рапид ва блиц чемпионатининг Қатарда ўтказилишини расман эълон қилди. Мусобақа 25 декабрдан 31 декабргача Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистон чет эл фуқароларига “олтин виза” жорий қилмоқчи

Қозоғистонда хорижликларга 10 йилгача яшаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи “олтин виза” жорий этилади. Бу ҳақда давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Роттердам Конвенсияси томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилишида иштирок этмоқда

Ўзбекистон республикаси роттердам конвенсияси томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилишида иштирок этмоқдаЖенева, 2025-йил апрел, 28 апрел куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Роттердам конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилиши (РC CОП-12) бошланди. Бу йиғилиш Базел конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн еттинчи йиғилиши (БC CОП-17) ва Стокголм конвенсияси Томонлари конференсиясининг ўн иккинчи йиғилиши (СC CОП-12) билан кетма-кет тарзда 28 апрелдан 9 майгача давом этади.

Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди

Шамсиддин Тожиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 30 апрель куни Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

Фаолликнинг пасайиши фонида кўчмас мулк бозорининг барқарорлиги-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботи

Кўчмас мулк бозорида кетма-кет иккинчи ой фаоллик пасайган бўлса, йиллик кўрсаткичларда барқарор ўсиш сақланиб қолмоқда. Жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, мониторинг бошланган 2021 йилдан буён биринчи марта республиканинг ҳеч бир ҳудудида савдо ҳажмининг пасайиши кузатилмади.

Сирдарёда «Onix» автомобили каналга тушиб кетди

Кеча, 29 апрель куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Дўстлик» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналига «Onix» русумли автомобиль ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда колбаса маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ гигиеник талаблар ўзгартирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилинди.

Энди педагог кадрлар сиртқи таълимда ўқитилмайди

Ўзбекистонда энди педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Бу кеча, 28 апрель куни қабул қилинган “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент фармонида белгиланган.

Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика Комиссиясига сайланди

ью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди. Маълумки, Статистика Комиссияси 1947 йилда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган.

Ўзбекистондаги биринчи илғор муҳандислик мактаби Олмалиқда ташкил этилди

Президентимиз ташаббуси билан МИСиС Фан ва технологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда. Айни кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим тадбири — «ИННОПРОМ.

Ўзбекистонда ер ислоҳоти: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва унинг афзалликлари

Ўзбекистонда ер қонунчилиги соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар мамлакат тарихидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Жадал глобаллашув шароитида барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишга эришиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, инвестициялар оқимини кучайтириш, ишбилармон доираларнинг ишончини мустаҳкамлаш ҳамда ерларни тўлақонли иқтисодий муомалага киритишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Муомалага лаёқатсиз деб топиш

Биламизки, судда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш лаёқати вояга етган фуқаролар ва ташкилотларга тегишлидир. Вояга етмаган, яъни ёши ўн тўртдан ўн саккизгача бўлган фуқароларнинг, шунингдек муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судда уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки ҳомийлар томонидан ҳимоя қилинади.

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик (турист) виза олиш имкониятини ёпиб қўйди. Маълумотларга кўра, бундан ташқари Тожикистон ҳам бу имкониятдан маҳрум қилинган.

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча «свет»сиз қолади

28 апрель куни Тошкент шаҳри Бектемир туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр тармоғидан узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар берди.

Фарғонада 1 майдан сув нархи ошади

Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2025 йил 24 апрелда “Вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ раҳбарининг вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан тегишли хати, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг хулосаси инобатга олинган.

Ўзбекистонлик дзюдочи Осиё чемпиони бўлди

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

Ўзбекистон бўйлаб ҳозирда мактаб ўқитувчилари учун малака синов имтиҳонлари ўтказилмоқда. Тармоқларда Самарқанд вилоятида тестда қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ва бунга бошқа педагогларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди.

БАА қонунбузарликлар туфайли Ўзбекистон учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин

Дубайда ўзбекистонлик икки жиноий гуруҳ ўртасида кескин тўқнашув содир бўлиб, бу пичоқбозлик билан якунлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Аҳрор Бурхонов БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.

Термизда машина олиб қочган Тожикистон фуқароси қамалди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида маст ҳолатда автомашина олиб қочган тожикистонлик 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Менинг юртим” хабар берди.

Қурилишдаги ўзибўларчилик, тартибсизлик чуқур илдиз отган коррупция ҳосиласи эмасми?

Кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун пулини топширган ёки тайёр уй-жойи бузилиб, ўрнига товон тариқасида квартира олмоқчи бўлган минглаб оилалар йиллар давомида қурилиш тугашини кутиб турибди. Уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, турли мутасадди ташкилотларга юборган мурожаатлари натижасиз қолмоқда.

Қашқадарёда ЙТҲ ортидан икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида вояга етмаган ўсмир машина бошқариб, ҳалокатга учради. Машина ичида бўлган шерикларидан икки нафари ҳодиса жойида вафот этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.