Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент администрацияси ҳузуридаги Назорат инспекцияси фаолиятини кескин танқид қилиб, бугуннинг ўзида тугатилишини маълум қилди.Давлат раҳбарининг фикрича, мазкур тузилма ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмади.
Ўзбекистонда ҳоким ва вазирлар проактив ишлашга ўтиши шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Бугунги кунда Ўзбекистон саноатининг тараққиётида ўзига хос ўринга эга бўлган, халқаро миқёсда ишончли ҳамкор сифатида тан олинган, инновацияларга таянган ва технологик экспертликни ўз стратегиясининг марказига қўйган компаниялардан бири Artel Electronics ҳисобланади. Маҳаллий саноатнинг фахри бўлган Artel ўзининг кенг кўламли маҳсулотлари, барқарор ривожланиш ёндашуви ва глобал интеграцияга қаратилган фаолияти билан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада кучли саноат брендига айланди.
Ўзбекистон инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг 2025 йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб беришини айтган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов болалар боғчаси ҳудудидаги бинони суд қарорисиз бузишга буйруқ бераётгани акс этган видео тарқалди.«Боғчанинг «территория»сига кирганларнинг (бино қурганларнинг — таҳр.) ҳаммасининг ҳуқуқий «документ»ларини кўтарасан.
Ўзбекистон Мальдив оролларига ўзининг биринчи элчисини тайинлади. У Ҳиндистондаги элчи Сардор Рустамбоев бўлди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 11 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Қорақалпоғистонга бағишланган нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Газета» мухбири.У ҳудудни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Янош Ковач UzAuto Motors акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.Венгрияда туғилган Янош Ковач Будапешт техника университетининг автомобилсозлик технологиялари бўйича муҳандислик мутахассислигини тамомлаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизийни қабул қилди.Президент матбуот хизмати хабар беришича, вазир Ўзбекистон раҳбарига Афғонистон раҳбариятининг саломини етказди.
Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбат аввалида Мирзиёев Россия етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами — Россия куни билан табриклади.
Депутатлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига депутатлик сўрови юборди, деб хабар қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.Парламент қуйи палатаси йиғилишида қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) полигонларини ёпиш ва рекультивацияси, шунингдек, ҚМЧни кўчириш ва қайта ишлаш станцияларини ташкил этиш бўйича қатор лойиҳалар реализацияси кечикаётганини таъкидланди.
Россия ТИВ Ўзбекистон элчихонасининг меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазият юзасидан яқинда юборган нотасини диққат билан ўрганмоқда. Бу ҳақда ТАСС вазирлик матбуот котиби Мария Захаровага таяниб хабар берди.
Словакия бош вазири Роберт Фицо 9 июнь куни Тошкентда журналистлар билан учрашувда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини юқори баҳолаб, уни намуна деб атади ва мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар йўқлигини таъкидлади.«Ўзбекистон Словакия учун жуда истиқболли бўлган Марказий Осиё мамлакатидир.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Тошкент халқаро инвестициялар форумининг очилиш маросимидаги нутқида Украина атрофидаги вазиятни «фақат дипломатик йўллар билан ҳал қилиш кераклигини» айтди, дея хабар берди Gazeta мухбири.Давлат раҳбари Россия ва Украина ўртасида Истанбулда бўлиб ўтаётган тўғридан-тўғри музокараларни олқишлади.
Словакия бош вазири Роберт Фицо 9 июнь куни Тошкентда журналистлар билан учрашувда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб атади ва икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига ишонч билдирди.«Агар биз, словаклар, ақл билан иш тутсак, Ўзбекистон биз учун Афғонистон ва ушбу минтақанинг бошқа мамлакатларига кириш эшигига айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария президенти Румен Радев икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026−2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Европа Иттифоқи яқин бир неча ой ичида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифини кутмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг мамлакатдаги элчиси Тойво Клаар 10 июнь куни Тошкент инвестиция форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистон Словакия компаниялари учун, айниқса, мудофаа саноати соҳасида катта қизиқиш уйғотаётганини айтди. Бу ҳақда у 9 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Словакия бизнес-форумидан сўнг журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta мухбири.
Ўн йилдан ортиқ давом этган сукунатдан сўнг Тошкент ва София яна фаол мулоқот йўлига қайтмоқда. Томонлар фармацевтикадан тортиб логистикагача бўлган ҳамкорлик салоҳиятини эҳтиёткорлик билан синовдан ўтказмоқда.
9 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Словакия бизнес форумида сўзга чиқиб, мамлакат Словакия билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини таъкидлади ва инвесторларни қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга таклиф қилди, деб хабар беради Gazeta мухбири.Тадбирнинг 100 дан ортиқ иштирокчиси, жумладан, бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар вакилларига мурожаат қилар экан, у мазкур форум очиқ мулоқотлар, янги ҳамкорлар топиш, лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш имконини бераётганини алоҳида таъкидлади.
Лос Анжелесдаги (АҚШ) намойишчилар орасида Ўзбекистон фуқароларининг иштироки ҳақида маълумот йўқ, деб хабар қилди душанба куни Ташқи ишлар вазирлиги.Ташкилот АҚШдаги ватандошларни «ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка» чақирди.
Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаш истагини билдирди. Бу ҳақда у 9 июнь куни Тошкентда бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этган Ўзбекистон-Словакия бизнес форумида маълум қилди, деб хабар берди Gazeta мухбири.
Яқинда Марказий Осиёнинг бешта давлати Сирдарё ва Амударё сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича янги келишувга эришди. Булар бутун минтақада қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ичимлик суви учун муҳим аҳамиятга эга бўлган муз дарёларидир.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
9 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбатда ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланиб бораётгани, ташқи ишлар вазирликлари даражасида конструктив сиёсий мулоқотлар йўлга қўйилгани, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани ва товар айирбошлаш ортиб бораётгани қайд этилди.
9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Нью Деҳлида 6 июнь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Якуний декларация матнига кўра, анъанавий цивилизациявий ва маданий алоқаларни унутмаган ҳолда, учрашув иштирокчилари муносабатларни амалий жиҳатдан бойитиш: ўзаро савдони ривожлантириш, инвестициялар ва йирик логистика лойиҳаларига қўшилишдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
Бобур Ботурович Каримов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Бобур Каримов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.