Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

21 февраль куни Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» АА.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Суринамнинг БМТдаги доимий вакили Сунил Алграм Ситалдин имзолади.

Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.Йиғилишда Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.

Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Яап Ора Эстониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.Унинг Telegram каналида ёзишича, томонлар икки давлат ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикасини муҳокама қилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат котиби телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 21 февраль куни ўз Telegram каналида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни телефон орқали мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини маъқуллади

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқди.Қонун лойиҳаси ва у билан тасдиқланаётган концепция лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь куни қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 10 февралга қадар палата расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.

Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 19 февраль куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхаларини топширди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Рикардо Мартинес Васкес Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Рикардо Мартинес Васкес ташқи ишлар вазири Бахтиёр Садиовга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетмоқда.

Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дипломат Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.18 февраль куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Ялпи мажлисда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Кувайт шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти ва Кувайт амири тор доирада ва расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради

Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17−18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Литвадаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Литвадаги янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов (бир вақтнинг ўзида Латвиядаги элчи, қароргоҳи Рига шаҳрида) 11 февраль куни президент Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

3−4 апрелда биринчи ЕИ — МО саммити ўтказилади

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммитида иштирок этиш учун 3−4 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.

Комил Алламжоновга суиқасд бўйича айбланувчилар 23 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди

12 февраль куни Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, Шуҳрат Расуловга (2018 — 2020 йилларда Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлиги бошқармасини бошқарган) 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Депутатлар Виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги сиёсат концепцияси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

Ғайрат Насиров Божхона қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Президентнинг 11 февралдаги қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фархадович Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2022 йил март ойидан буён «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи, унгача эса мазкур комплекс бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тошкент ИИББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Полковник Фарход Фаттахович Хасанов Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББ сайтига жойлаштирилган.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Президент матбуот котиби — ПА ва бошқа давлат органларида штатларни қисқартириш тўғрисида

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов президент администрациясида (ПА) штатлар қисқартирилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.Куннинг иккинчи ярмида Platforma.uz Telegram канали Шавкат Мирзиёевга таяниб, ПА штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши, бу бошқа давлат ташкилотларига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берди.

Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди

2023 йилдан буён Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Равшан Усманов мамлакатнинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди. «Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, у Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.

«Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади» — президент

Ўзбекистонда хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқ, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев 7 февралдаги йиғилишда.Давлат раҳбари ўтган йилнинг июнь ойида темирйўл ва авиачипталарни камида олти ой олдин сотувга чиқариш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга туширишга кўрсатма берган эди.

Гулнора Каримованинг яна 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади

6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Швейцария мамлакат биринчи президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини тақсимлаш бўйича келишув имзолади.Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатни адлия вазири Акбар Тошқулов ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский имзолаган.

«Бизда хоҳиш бор, сизларда — технология». Президент Малайзия ишбилармонларини Ўзбекистонга сармоя киритишга таклиф қилди

Президент 5 февраль куни Куала-Лумпурга расмий ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Малайзия компаниялари учун махсус иқтисодий зона ташкил этилганини маълум қилди.«Биз Малайзия компаниялари учун барча имтиёзларга эга иқтисодий зона очдик.

Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

5 февраль куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.

2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди

Ўзбекистонда 2024 йилда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди. Бу Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти йил давомида амалга оширган ишлардан бири.

«Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш» — Шавкат Мирзиёев Малайзия билан ҳамкорлик ҳақида

Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 3 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шарифбек Ҳасанов Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори бўлди

Президентининг тегишли қарори билан Ҳасанов Шамсиддинович Шарифбек Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Ўзбекистон ва Малайзия шерикликнинг инновацион ривожлантириш даври бошланганини эълон қилди

Ўзбекистон ва Малайзия раҳбарлари 2025−2026 йилларни икки мамлакат шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 5 февраль куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг музокаралари чоғида маълум қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.