Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
— Суҳбатимиз Халқаро демократия куни (15 сентябрь)га тўғри келди. Европа Иттифоқи вакили, дипломат ва Эстония фуқароси сифатида сиз учун демократия нимани англатади?
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонида қайд этилган, Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралайди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖтК) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни парламентга қайтарди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутат Гулшана Худоярова маълум қилди.
Ўзбекистон «Марказий Осиё — Корея Республикаси: жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик» деб номланган узоқ муддатли концептуал қарашни ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ташаббусни президент Шавкат Мирзиёев бугун, 16 сентябрь куни Сеулда бўлиб ўтган минтақа давлатлари ва Жанубий Кореянинг биринчи саммитида илгари сурди.
Ўзбекистон ва Баҳрайн Тошкент ва Манама шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятини муҳокама қилди. Бу масала Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг БААда Баҳрайн туризм вазири Фотима Ал-Сайрафий билан учрашувида кўриб чиқилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини аниқлаштирувчи қонунни имзолади. Ўзгартиришлар, шунингдек, судга ҳурматсизлик учун маъмурий жавобгарликни кенгайтиради.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда унинг Telegram каналида хабар берилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда хавфсизлик ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес ишончига бевосита таъсир қилишини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, агар ҳокимият тартибни таъминлай олмаса, фақат иқтисодий йўналишдаги ишларнинг ўзи етарли эмас.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
14 сентябрь куни Корея президентининг «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент шаҳри фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда тобора ортиб бораётган глобал хавф-хатарлар шароитида мамлакат учун жипсликни сақлаш, тинчлик қадрига етиш ва ислоҳотларни жадаллаштириш ниҳоятда муҳим эканини билдирди.«Дунёда тебраниш бўляпти, таҳликали, жуда кўп воқеалар бўляпти.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони ҳудудига ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумлари муносабати билан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13−16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
«Корея Республикаси — Марказий Осиё» формати йўлга қўйилганига қарийб йигирма йил бўлди. Ўтган давр мобайнида у сиёсий мулоқотнинг муҳим майдонига айланди ва кўплаб қўшма ташаббусларга туртки берди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент марказида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бразилиянинг Embraer авиасозлик компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун ишлаб чиқарилган илк C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини кўрсатди.Компания эълон қилган суратларда самолётнинг кулранг тусда эканини, корпусида UZ AIR FORCE ёзуви, Ўзбекистон байроғи ва ҲҲК фарқловчи белгилари, дум қисмида эса UK 39010 борт рақами акс этганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йилдан ошганига қарамай, бу вақт давомида ўзаро муносабатларда сезиларли динамика кузатилмади. Ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб алоқалар сезиларли тезлашди: олий даражадаги икки ўзаро ташриф давомида томонлар ўнлаб ҳужжатларни имзолади, стратегик шерикликни эълон қилди ҳамда эркин савдо ва меҳнат миграциясининг янги шартлари юзасидан музокараларни бошлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швеция ва Бельгиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 10 сентябрь куни ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Асаджон Азатбекович Ходжаев комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат масалалари бўйича рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда ҳудудий ва республика даражасидаги раҳбарларни камбағалликни қисқартириш ишлари фақат штаб йиғилишлари ва ҳисоботлар билан чекланиб қолмаслиги кераклигидан огоҳлантирди.Президентнинг айтишича, камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим доирасида барча вилоят ва туманларда махсус штаблар ташкил этилган.
Президент фармони билан Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистонда маҳаллалар фаолияти билан боғлиқ масалаларни бош вазирнинг маҳаллалар билан ишлаш бўйича ўринбосари раислигида ҳар ҳафта ўтказиладиган ягона йиғилишда муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 9 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Сербия Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан, узоқ масофали баллистик ракеталар йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Сербия президенти Александр Вучич Белграддаги Ўзбекистон-Сербия бизнес-форумида маълум қилди.
Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида иккита атом лойиҳасини амалга оширмоқда — бир АЭС Россия, иккинчиси Хитой билан қурилмоқда. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Белградда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сербия бизнес-форумида Сербия президенти Александр Вучич маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучич Белградда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Белграддаги Сербия саройида Сербияга расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.