Британиянинг машҳур люкс автомобил ишлаб чиқарувчиси — Aston Martin яна 20 фоиз ходимини қисқартиришини маълум қилди. Қарор компаниянинг йиллик молиявий натижалари кутилгандан ҳам ёмонроқ бўлгани фонида қабул қилинган.
SuperSymmetry Institute (SSI) экспертлари «Driving Urban Advantage in the Next Economy» ҳисоботи ҳамда Глобал Жануб шаҳарлари рақобатбардошлик индекси — GS–CCI 2025/2026 ни эълон қилди. Мазкур индекс Глобал Жануб шаҳарлари учун махсус ишлаб чиқилган асосий бенчмаркинг воситаси ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 24 февраль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Феруза Фарходовна Эшматовани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига қайта сайлади, деб хабар берди парламент қуйи палатаси.Феруза Эшматова (1979 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос) ушбу лавозимга биринчи марта 2021 йилнинг январь ойида сайланганди.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 24 февраль куни эълон қилган янги санкциялар рўйхатига киберхавфсизлик соҳасидаги ноқонуний фаолият учун жами 4 нафар жисмоний шахс ва 3 та компания киритилди.Расмий ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароси Азизжон Махмудович Мамашоев (1987 йилда туғилган) ва унга тегишли бўлган, БАА ҳамда Ўзбекистонда фаолият юритувчи Advance Security Solutions компанияси ҳам санкциялар остига тушган.
Uzbek Overseas Geology Company Афғонистон ҳудудида геологик-қидирув лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Қидирув ишлари углеводород ресурслари, шунингдек, темир ва мис конларини аниқлашга қаратилган.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Смольнийда еттинчи қаватдан қулаб тушган болани қутқарган ўзбекистонлик фаррош Хайрулло Ибадуллаевни тақдирлади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатдаги етакчи тижорат банкларидан бирининг амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Маълумотларга кўра, у Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган аудит текшируви натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқовга сенаторлик сўрови юборди. Унда пойтахтда қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парвариш қилиш учун питомниклар ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида маълумот сўралган.
Афсонавий филиппинлик боксчи Менни Пакьяо америкалик Флойд Мейвезерга қарши жангининг расмий эълон қилинишига изоҳ берди. Унинг сўзларидан Netflix иқтибос келтиради.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов сўнгги турнирлардаги муваффақиятсизликлардан сўнг қандай қилиб спорт формасини тиклагани ва жамоасидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. Абдусатторов Forward Chess журналига берган интервюсида, Самарқандда ўтган Grand Swiss турниридан сўнг мураббийлар штабида жиддий ўзгаришлар амалга оширилганини айтиб ўтган.
Ирландиялик аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор америкалик Майкл Чендлерга қарши жангни ҳамон қайтиш учун устувор вариант деб ҳисоблашини тасдиқлади. Мухлислардан бири ижтимоий тармоқда "Конор Чендлерга қарши - ёки ҳеч нарса" деб изоҳ қолдирган.
Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер филиппинлик Менни Пакяога қарши реванш жангидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларидан Netflix иқтибос келтиради.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ганалик Сена Агбекога қарши ўтказилган жангдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келди. 29 ёшли боксчи 2026-йил якунига қадар жаҳон чемпионлик жангида иштирок этишини маълум қилди.
2026 йил 24 февраль куни Президент мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Александр Турчиннини қабул қилди. Учрашув аввалида Беларусь Бош вазири давлат раҳбарига Александр Лукашенкоoнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Умра мавсуми доирасида зиёратчилар учун белгиланган муҳим муддат ва чекловлар ҳақида маълумот берилди. Маълумот Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж ва умра маркази томонидан тақдим этилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари овчилик фаолияти ва овчилик хўжаликларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат ов қилиш ва овчиларни тайёрлаш тартибини тизимлаштиради, замонавий технологияларни жорий этади, шунингдек, биохилма-хилликни сақлаш ва кўпайтиришга хизмат қилади.
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда «Fikringni ber (Voice Up)» инклюзив лагерини ташкил этди ҳамда ёшлар ташаббуси асосида ўндан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Эндиликда мазкур лойиҳани ҳар бир ҳудудда 1 000 нафар ёшни қамраб олган ҳолда ўтказиш топширилди.
Профессионал бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпионлари, филиппинлик Менни Пакьяо ва америкалик Флойд Мейвейзер 2026 йилнинг 19 сентябрь куни ўзаро жанг ўтказади. Бу ҳақда жанг трансляциясини амалга оширувчи Netflix компанияси матбуот хизмати хабар берди.
«Узбеккосмос» агентлиги 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессига космик саноатнинг етакчи жаҳон вакилларига таклифнома юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда агентлик вице-директори Мухиддин Ибрагимов маълум қилди.
Ўзбекистон фуқароси Хайрулло Ибадуллаев Россияда болани қутқаргани учун Тигран Кеосаян номидаги мукофот билан тақдирланди. Мукофот миқдори бир миллион рублни ташкил этади.
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг доллар олган. Бироқ, қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириш эвазига 700 доллар, яъни жами 6,7 минг долларни олаётган пайтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.
Янги Зеландиянинг Окленд ва Хитойнинг Сямин университетлари олимларидан иборат халқаро гуруҳ электромобилларнинг атроф-муҳитга ҳақиқий таъсири бўйича кутилмаган хулосаларни тақдим этди. Жамоа сўнгги 15 йил давомида 26 мамлакат маълумотларини, автомобилларнинг тўлиқ ҳаёти цикли – ишлаб чиқаришдан то утилизация қилишгача бўлган даврни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилди.
Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» сифатида белгиланди. Ушбу ташаббус ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, юртдошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевич «Жасорат» медали билан мукофотланди. Қайд этилишича, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулод вазиятида у ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатган.
Сўнгги йилларда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар ўз самарасини бермоқда. Мамлакат ёшлари жаҳон фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришиб, жами 66 та олтин, 147 та кумуш ва 221 та бронза медалини қўлга киритди.
Рамазон ойининг бешинчи кунида энергетика соҳасида қатор муҳим натижалар қайд этилди. “Ўзбекнефтгаз” тизимига қарашли 5 та қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими олинди.
Тошкент шаҳридаги “Кўксарой” қароргоҳида Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялар орқали 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.
Оқ Олимпиадага мезбонлик қилган италияликлар қадимий амфитеатрда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси билан чиройли хайрлашишди. Ёпилиш маросими Веронада қадимги Рим амфитеатри саҳнасида бўлиб ўтди.
Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер профессионал фаолиятини қайта тиклаганини эълон қилди. "Боксда янги рекордлар ўрнатиш учун менда ҳали ҳам керакли нарсалар бор.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор беш йиллик танаффусдан сўнг профессионал спортга қайтишга тайёрлигини билдирди. 37 ёшли спортчи ўзининг Х саҳифасида навбатдаги жанги бўйича келишувга эришгани ва ҳозирда расмий шартномани кутаётгани ҳақида пост қолдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.