Шавкат Мирзиёев «Росатом» раҳбари Алексей Лихачёвни қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни «Росатом» атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Наркотик истеъмолчилари бу учун ойига 20−25 млн сўм сарфлаяпти — президент

Ўтган йили Тошкентда гиёҳвандликка ружу қўйган 1500 дан ортиқ одам расман рўйхатга олинган. Бироқ қайд этилмаган гиёҳвандлар сони бундан ҳам кўпроқ ва уларнинг аксарияти ёшлар.

Ўзбекистон Россиядаги миграция рейдлари чоғида ўз фуқаролари ҳуқуқларига риоя этилишини талаб қилди

26 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.Учрашув давомида томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилди.

Тарқоқликдан «ягона организм»га. ИИВ бўлинмалари сервис тузилмаларга айлантирилади

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот тизимида янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 27 январь кунги йиғилишда айтиб ўтди.

Президент спортчиларнинг уюшган жиноий гуруҳлар ва яширин жангларга алоқадорлигидан хавотирда

Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини чеклаш бўйича сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.Унинг сўзларига кўра, бундай шахслар чет элга бориб олиб, у ерда ўз ватандошларини ҳам талайди.

Давактив директори ишдан олинди, президент агентлик ва «Ўзбекнефтгаз»да миллиардлаб талон-торож аниқланганини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январдаги йиғилишда ҳозирда «Ўзбекнефтгаз» ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, уларнинг фаолиятида миллиардлаб сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.Давлат раҳбарининг айтишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар керак — президент

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот соҳасига юқори касбий малакага эга, ёш ва талабчан раҳбарлар корпуси керак. Бу ҳақда сешанба куни Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди

Президент раислигидаги йиғилишда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент ИИВ раҳбари ўринбосари ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи нега ишдан олинганига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда гвардия, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар идораларининг ҳамкорлиги етарли эмаслигини айтди.Унинг сўзларига кўра, ўтган йили бозорлар ва паркларда 87 та жиноят содир этилган, шаҳарда жами 774 та ёнғин юз берган.

«Қани натижа?» Президент ИИВнинг кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев 27 январь кунги мажлисда уч йил олдин Ички ишлар вазирлигида ташкил қилинган Кибержиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси фаолиятини танқид қилиб, ташкилот иши ҳали кўринмаётганини қайд этди.Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Тошкентда кибержиноятлар сони 16 мингдан ортган.

Президент Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманлари солиқ бошлиқларини ишдан олди

Шавкат Мирзиёев 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилди ва қатор раҳбарларини ишдан олди.Президент, Тошкент шаҳрида яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт 60 триллион сўмга етгани, бу бюджет йилига 7,5 триллион сўмни йўқотяптганини маълум қилди.

ИИВ раҳбариятидаги жиноят иши: Президент давлат харидларидаги 186 млрд сўмлик ўзлаштириш ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 53 триллион сўмлик талон-торож ва молиявий камчиликлар фош этилди, коррупция схемаларидан етказилган зарар 4,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Президент Тошкент шаҳри прокурори ва ИИББ бошлиғига ҳайфсан берди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва прокурори Анвар Ўрмоновга ҳайфсан берилди. Бу сешанба куни президент хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича бўйича ўтказган йиғилишда эълон қилинди.

Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий ҳамкорлик бўйича таклиф юборади

Ўзбекистон Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақда президент фармони лойиҳасида қайд этилган.

ИИВ раҳбари собиқ ўринбосари ва Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи қамоққа олинди

Ички ишлар вазирлигининг собиқ юқори лавозимли амалдорлари жиноий иш бўйича қамоққа олинди. Бу маълумотни бир нечта манбалар Gazeta нашрига тасдиқлади.

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

«География эмас, сиёсий тафаккур ўзгарди». СМТИ раҳбари — Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги ҳақида

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар қандай ўзгарди ва Тошкент ўзининг минтақавий сиёсатида қайси тамойилларга амал қилмоқда? Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов Брюсселда ўтган экспертлар учрашувида шу ҳақда сўз юритди.

Экспертлар фикри: «Тинчлик кенгашининг пайдо бўлиши — халқаро муносабатлар тизими инқирозининг оқибати»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Давосда АҚШ раҳбари Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгаши низомини имзолади.Имзолаш маросимида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари орасидан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам иштирок этди.

Олий Мажлисда ОАВда муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан амалдорларнинг ахборотини эшитиш жорий этилади

Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан давлат органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ««Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

«37 йил ичида биринчи марта». Президент фуқароларни аҳолини рўйхатга олишда қатнашишга чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда аҳоли ва қишлоқ хоʻжалиги роʻйхатини тезлаштириш зарурлигини айтди.Бугунги кунга қадар 7 млн 613 минг хонадондан 4 млн 776 мингтаси (62,7%) аҳолини рўйхатга олишда иштирок этган, аммо уни амалга ошириш суръати Тошкент шаҳрида, шунингдек, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида секин кечмоқда.

«Барчаси президентлик ваколатларини кенгайтириш ҳақида». Дарон Ажемоғлудан Трамп назарияси

АҚШ президентлигига Дональд Трампнинг сайланиши ва лавозимда бўлган бир йили кўплаб шов-шувли, мисли кўрилмаган ҳодисаларга, жаҳонда иқтисодий ва сиёсий вазият беқарорлиги, ноаниқлигининг, энг камида, кучайишига сабаб бўлди.Иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Дарон Ажемоғлу Bloomberg учун ёзган мақоласида Трамп ва унинг администрацияси хатти-ҳаракатлари замиридаги мантиқни аниқлашга уринаркан, буни Трамп назарияси, президентлик ваколатларини кенгайтиришга уриниш, деб атади.

Бу йил қабул қилинадиган қарорларда маҳаллада нима ўзгариши назарда тутилади — президент

Шавкат Мирзиёев 2026 йилда ҳар бир вазирлик ва ҳокимликнинг фаолияти маҳалла билан боғланиши ва қабул қилинадиган қарорларда маҳаллада нима ўзгариши назарда тутилишини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилдаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида қайд этди.

«Хавфсизлик ва Яқин Шарқдаги манфаатлар». Абдулазиз Камилов — Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилгани ҳақида

Президент маслаҳатчиси, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистоннинг Тинчлик кенгашига қўшилиши ва ундаги манфаатлари ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалига гапириб берди.Унинг таъкидлашича, бу кенгашга қўшилиш, аввало, хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқилган, шунингдек, унинг вазифалари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат манфаатларига мос келади.

Ўзбекистон 2030 йилгача стартаплар сонини 5000 тагача оширишни ва $2 млрдгача венчур инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 2030 йилга келиб стартаплар сонини 5000 тагача оширишни ва бу орқали камида 20 000 та янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 20 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда муҳокама қилинди.

Ўзбекистон донор қони захиралари ва донорлар сонини уч баравар оширмоқчи

Ўзбекистон президенти 20 январь куни 2026−2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Қон билан ишлаш хизматини молиялаштириш учун 2026 йилда 308 миллиард сўм, 2026−2030 йилларда эса соҳани такомиллаштиришга жами 1,75 триллион сўм назарда тутилган.

Ўзбекистон шахсга доир маълумотларни чет элда сақлаш талабларини юмшатмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 20 январь куни «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилаётган, шахсий маълумотларни мамлакат ичида ва ундан ташқарида сақлаш ҳамда қайта ишлаш талабларини аниқлаштирувчи тузатишларни уч ўқишда қабул қилди. Ҳужжат кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик, разведка ва ташқи сиёсат бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди

20 январь куни Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирлари, шунингдек, хавфсизлик хизматлари раҳбарлари иштирокида 4+4 форматидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.«4+4» механизми икки давлат ўртасида хавфсизлик, ҳарбий ҳамкорлик, разведка ва ташқи сиёсат соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун платформа ҳисобланади, дейилади «Дунё» АА хабарида.

Гренландия: орол мақоми қандай шаклланган ва нима учун у ҳамон баҳсларга сабаб бўлмоқда?

Гренландия мақомининг эҳтимолий ўзгариши ОАВда кўпинча АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий ташаббуси сифатида талқин қилинади. Бироқ Гренландия атрофидаги баҳслар ва АҚШнинг оролга қизиқиши узоқ тарихга эга ва Оқ уйнинг турли маъмуриятлари томонидан бир неча бор кун тартибига олиб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Давосда ўтадиган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида қатнашади

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 21 январь куни Давос (Швейцария) шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Давлат раҳбари кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган.

Президентга 37 та республика тиббиёт марказини ўрганиш натижалари тақдим этилди

20 январь куни Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари ва клиникаларини ўрганиш натижаларини, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.