YUNESKO бош конференциясига энди Самарқанд мезбонлик қилади

Париждаги YUNESKO бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва YUNESKO ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз «Telegram» каналида маълум қилган.

Самарқандда автобус ва юк машинаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди

2 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида автобус ва юк машинаси ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилган.

Олимпиада мусобақаси ўтказилиши керак бўлган дарё тимсоҳлар сабабли яроқсиз деб топилди

Халқаро эшкак эшиш федерацияси (World Rowing) Австралиянинг Квинсленд штатидаги тимсоҳлар макон қилган Фицрой дарёсини 2032 йилги Олимпия ўйинлари давомида мусобақалар ўтказишга яроқсиз деб эълон қилди.Фицрой дарёси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эшкак эшиш мусобақаларини ўтказиш учун штат ҳукумати томонидан тавсия этилганди.

Ўзбекистон президенти МО — ЕИ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Бугун давлат раҳбари 2 апрель куни эрталаб Самарқандга келган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказади.

Йўналишсиз таксиларга рухсат этилмаган жойларда тўхташ, айрим "парковка"ларга бепул киришга рухсат берилади

"Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:  — йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; — аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; — йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга бир қатор ҳуқуқлар берилади

“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: — йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; — аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; — йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.

Ўзбекистон — жаҳон парламентаризмининг маркази

2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеяси Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бора юртимизда ўтказилмоқда. Дунёнинг 140 га яқин мамлакатларининг 105 парламенти етакчилари ва 2000 дан зиёд паламент вакиллари ҳамда 50 та халқаро ташкилотдан 110 нафар делегация аъзолари ушбу халқаро анжуман доирасидаги тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.

Илҳом Тураев «Иссиқликтаъминоти» акциядорлик жамияти раиси бўлди

Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тураев «Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.Тайинловга қадар Илҳом Тураев Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 4 нафар спортчимиз рингга кўтирилади

Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди. Ушбу кунда рингга кўтарилган уч нафар боксчимизнинг ҳаммаси ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олишди.

Хоразмда 21 ёшли йигит бензин цистернасининг ичини тозалаётиб, вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 27 март куни Шовот туманида содир бўлган.

Бокс бўйича жаҳон кубоги. Уч нафар спортчимиз ярим финалга чиқди

Бразилияда бошланган бокс бўйича Жаҳон кубогида иккинчи кун баҳслари ўтказилди. Уч нафар ҳамюртимиз ўз жангини ўтказиб, ғалаба қозонишди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Тошкентда баҳорги иссиқ сув таъминотидаги режали узилишлар графиги эълон қилинди

Жорий йил 7 апрелдан 16 майгача навбатма-навбат пойтахтнинг барча туманларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди. Veolia Energy Tashkent 2025 йил апрель ва май ойларида "Тошиссиқликмарказ" ташаббуси билан амалга ошириладиган иссиқлик манбаларини режали профилактик тўхтатиш жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистонга Leapmotor брендидаги автомобиллар импорти чекланди

C16 русумли русумли автомобилларни синовдан ўтказиш чоғида халқаро хавфсизлик стандартлари бузилиши аниқланганидан кейин шундай қарор қабул қилинди. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Хитойнинг Leapmotor русумли енгил автомобилларини сертификатлаштиришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида сертификатлаштириш органларига огоҳлантириш хатлари юборди, бунга сабаб C16 русумли русумли автомобилни текширишда нуқсонлар аниқланган.

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов Астанага йўл олди

5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз - супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади.

Тошкентдаги автобусларда чиптасиз юрган йўловчилар жаримага тортилишни бошлади

Рейд тадбирлари давомида электрон ёки бир марталик QR-чипталар ёрдамида тўловни амалга оширмаган шахсларга маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда. Аввалроқ, Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобусларда нақд пулни қабул қилиш амалиётидан тўлиқ воз кечилгани ҳақида хабар қилган эдик.

2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади — Солиқ қўмитаси

Таъкидланишича, кўплаб санъаткорлар ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаганлиги сабаб улардан солиқ ундирилмаяпти. Маълум қилинишича, санъаткорлар, қўшиқчилар амалдаги тартиб бўйича декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиши керак.

Шавкат Мирзиёев: «Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон қилиш учун тарихий имконият турибди»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Самарқандда очиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити олдидан Euronews телеканалига интервью берди. «Газета.uz» интервьюнинг тўлиқ матнини тақдим этади.

FIDE рейтинги. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида, Шамсиддин Воҳидов ва Жавоҳир Синдоров пастлади

Жаҳон шахмат федерацияси март ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Хитойнинг "China Southern Airlines" авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар сонини оширмоқда

"Uzbekistan Airports" билан ўтказилган музокара давомида парвозларни ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласи кўриб чиқилди. "Uzbekistan Airports" ва "China Southern Airlines" компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўча ярим йилга ёпилади

Ишларни бажариш муддати эртадан бошланади ва сентябрь ойига қадар давом этади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Тошкентда иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади - жадвал

Ўчиришлар ускуналарни ёзги мавсумга тайёрлаш бўйича ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, улар эскирган қисмларни алмаштириш, модернизатсия қилиш ва насос тизимларини текширишни ўз ичига олади. Жорий йил апрель ойида Veolia Energy Tashkent компанияси ёзги мавсум олдидан маҳаллий қозонхоналарида режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб боради.

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов жанг ўтказадиган турнирнинг тўлиқ карди тасдиқланди

Хабарингиз бор, 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз - супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади.

Temu фаолиятини тиклаш учун 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак

Солиқ қўмитаси тўланмаган солиқлар бўйича маркетплейсга талабнома юборди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарздорлик 46 млрд сўмни ташкил этади.

Фигурали учиш: Чигирев ва Гейниш йилнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди

Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) жорий мавсум якуни бўйича энг яхшиларни эълон қилди.Совриндорлар орасида фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев Хитой КП МҚ Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчаони қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Бокс. Жаҳон кубогини 3 ғалаба билан бошладик

Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олди. Мусобақанинг илк куни доирасида 3 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалабани қўлга киритди.

Хонанда Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди

Шеърлари кўплаб санъаткорларни машҳур қилган шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлияга шикоят қилди. Адлия вазирлиги томонидан халқ орасида "Шамсиддин Садоий" тахаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг мурожаати асосида "Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланди.

“Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий этилади

Мазкур тартиб жорий йилнинг 1 сентябрдан кучга киради. Президент Божхона маъмуриятчилигида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича фармойиш имзолади.

«Бугун Марказий Осиё бутунлай янги минтақадир» — Ўзбекистон президенти матбуот котиби

31 март куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши «аҳамияти беқиёс воқеа»дир. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram каналида ёзди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.