Шавкат Мирзиёев 19 март куни Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Давлат раҳбарлари бир-бирини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклаб, Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп, Хонқа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.Маълум қилинишича, 18 март куни юқоридаги туманларнинг халқ депутатлари кенгаши навбатдан ташқари сессиялар ўтказган ва уларда янги ҳоким тайинлаш масалалари кўриб чиқилган.
Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Мухаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Нуъмон Мухаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган.
Шавкат Мирзиёевнинг 14 март кунги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистонда Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди.Президент 7 март куни ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича бир қанча топшириқлар берганди.
Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланади. Бу ҳақда 18 март куни Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегация учрашувида маълум қилинди.
Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистонда туғилган.
Ўзбекистоннинг Женевадaги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Эльдиёр Тошматов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Ўтиш даври ва ривожланган мамлакатлар бўлими бошлиғи Ҳабиб Aсан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Тангнинг 2025 йил 27−28 май кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифи доирасидаги амалий масалалар муҳокама қилинди.
Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.Абдукахор Муллажанов 1976 йилда туғилган, 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Санжар Буранович Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Санжар Джабаров 2022 йилнинг октябридан буён Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.
Абдумажид Шермухамедов Мавлянович Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида Ўзбекистон ва Россия бозорга чиқиш бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов LinkedIn’да маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига РФ президенти Владимир Путиннинг саломини етказди.
12 март куни Париж шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ ва Елисей саройи ҳужжат матнини ўзбек ва француз тилларида эълон қилди.
Францияга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Суҳбат аввалида давлат раҳбари пойтахт мэрини ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, шунингдек, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қайд этилишича, мулоқотда икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
«Парижга хуш келибсиз, ҳурматли Шавкат!» — дея президент Шавкат Мирзиёевни табриклади Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Instagram саҳифасида. Пост икки тилда — ўзбек ва француз тилларида ёзилди.
Ўзбекистон ва Франция президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон чоршанба куни Париждаги Елисей саройида бўлиб ўтган музокаралар чоғида мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича «тарихий қарор» қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Тизимли мулоқотни йўлга қўйиш ва «мувофиқлаштириш» мақсадида ташқи ишлар вазирликлари бошчилигида иқтисодий идораларни жалб қилган ҳолда Стратегик режалаштириш гуруҳини тузишга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макроннинг 12 март куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидагилар ҳам имзоланди:мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;ташқи ишлар вазирликларининг 2025−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;2026−2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда 11 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ички ишлар вазирлигида мамлакатда жиноятчиликка қарши вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги вазифалар ижроси якунлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов хизмат автомобилини Mercedes-Benz`дан Malibu`га ўзгартирган. Бу ҳақда «Газета.uz» сўровига кўра бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
12−18 март кунлари Европанинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити арафасида шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиёнинг бешта давлатига ташриф буюради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси «Газета.uz»га маълум қилди.
Равшанбек Бердалиевич Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Равшанбек Бегматов 1984 йил 2 мартда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган.
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Андорра князлиги ҳамраиси, Франция президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Князлик Европадаги кичик давлат бўлиб, Пиренейнинг шарқий қисмида, Франция ва Испания орасида жойлашган.
Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11−13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда президент Шавкат Мирзиёев шахсан бир гуруҳ хотин-қизларга мукофот топширди.Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 28 нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди, меҳнат ва жамият ҳаётида юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди.
Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу вазирлик веб-сайтидаги маълумотлардан келиб чиқади, мазкур лавозим ҳозирда вакант сифатида кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.