Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг умрим. Қарамликдан эркинликка» китобида давлат чегараси — бош мавзулардан бири.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.
«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.Президентнинг 9 январдаги қарори билан Дилшод Турсункулович Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.
«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади.
Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.Ўзбекистон президенти 3 январь куни Италия билан 2023 йил 8 июнь куни Римда имзоланган шартномаларни ратификация қилувчи учта қонунни имзолади.
Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули этиб Шерзод Абдуназаров тайинланди. Аввалроқ бу лавозимда ишлаган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир», — деди у ўзининг Янги йил табригида.
Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.
Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.
Элёрбек Каримов Андижон вилояти Избоскан туманига ҳоким бўлди. Ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов бир неча кун олдин мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.
Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.
Депутат Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатаси Сенат каби қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланаётгани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан илгари сурилган бўлса, уни ўзгартириш керак эмас, деган нотўғри қараш мавжуд.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманларининг собиқ ҳокими Рустам Пардаев 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У юқори инстанция судига апелляция бериш ниятида.
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов сентябрь ойида 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Суднинг апелляция инстанцияси ноябрь ойида ҳукмни ўз кучида қолдирган.
Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлди. Етакчилар йил якуни ва келгуси йил режаларини муҳокама қилди.
Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Фото.Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.
Танзила Нарбаева мамлакат мустақиллиги билан боғлиқ чиқишларга тўхталди. «Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди», — деди Сенат раиси ёшлар билан учрашувда.
Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.
2009 йилдан бери Навоий вилояти Томди тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди.Навоий вилояти Томди тумани ҳокими Кайрат Алдабергенов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
«Дўстлар клуби» Ўзбекистон маданият муассасаларига 85 млрд сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди, деди президент. Унинг фикрича, меценатлик ҳаракатини доимий ишлайдиган тизимга айлантириш керак.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозимахон Давлетова Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда 2023 йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари қўшимча 3,2 трлн сўмга оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган.
Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.
Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради.
Шавкат Мирзиёев коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши ўтказилаётган рейдлар бўйича изоҳ берди. «Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз», — деди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.