«Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.Ўзбекистоннинг ушбу халқаро молиявий институт билан кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Бугун давлат раҳбари 2 апрель куни эрталаб Самарқандга келган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказади.
Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тураев «Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.Тайинловга қадар Илҳом Тураев Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Самарқандда очиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити олдидан Euronews телеканалига интервью берди. «Газета.uz» интервьюнинг тўлиқ матнини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
31 март куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши «аҳамияти беқиёс воқеа»дир. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram каналида ёзди.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кирди. Бу ҳужжат Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда имзоданди, дея хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини, хориждаги ватандошларни, бутун дунё мусулмонларини Рамазон Ҳайити билан табриклади.«Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев 29 март куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан норасмий учрашув ўтказди.Президентлар икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
Президент қарори билан Рустам Шухратович Жумаев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.У молия, таъминот ва қурилиш департаменти бошлиғи бўлади.
28 март куни Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Гизат Нурдаулетов раислигида ўтган музокараларда икки давлат ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, хавфсизлик хизматлари, шунингдек, диний ишлар бўйича қўмиталар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон — Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Истанбул мэри Экрем Имамўғлу ҳибсга олинганидан кейин бошланган оммавий норозилик намойишларига ўз муносабатини билдирди.«Туркиядаги тартибсизликларда бир воқеага эътибор қаратишимиз керак: бир гуруҳ ёшлар маст ҳолатда Истанбулдаги қадимий Шаҳзодабоши жоме масжиди деворларига ҳожат қилиб, тарихий қабрларни бузиб ташлаганлар.
Туркманистон пойтахти Ашхободда пайшанба куни Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг 20-учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати. Унда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари, Қозоғистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас иштирок этди.
Улуғбек Жўраев Шухратжон ўғли Андижон вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда бўлғуси маҳаллий бошқарув ислоҳотларининг асосий концептуал масаласи — бу ўзгаришларга асос бўладиган моделни танлаш. Хорижий тажрибалар, шунингдек, «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг мақсадлари маҳаллий бошқарув тизимида ўзини ўзи бошқариш тамойилларини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, энергия истеъмолининг энг катта улуши иқтисодиёт тармоқлари — айниқса, кўпчилиги аввалги даврларда қурилган, замонавий экологик талаблар ва энергия самарадорлиги меъёрларига жавоб бермайдиган саноат корхоналарига тўғри келади.
27 март куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон иштирокида бўлиб ўтадиган 20-Европа Иттифоқи — Марказий Осиё вазирлар йиғилишига иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас раислик қилади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Сан-Маринога тайинланган биринчи элчиси Абат Файзуллаев мазкур давлат раҳбарлари — капитан-регентлар Франческа Чиверкья ва Далибор Риккардига ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Тантанали маросимда мамлакат ташқи ишлар вазири Лука Беккари Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни, жумладан, ушбу мамлакатга биринчи элчининг тайинланишини юқори баҳолади.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат «умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқнинг Ўзбекистон фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш»га қаратилган.
5−9 апрель кунлари Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 150 йиллик юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади.Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг хабар беришича, форумда 181 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Тинч океаннинг жанубий қисмида жойлашган Науру давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма комюнике имзоланди, деб хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. У Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғидаги тантанада нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги янги боғга кўчат экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Рустам Пайзрахманович Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу бўйича президентнинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.