Сити Руҳаини Жуҳаятин Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазирлигида ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Жиззах вилояти туманларида амалга оширилаётган ишлар, аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечими билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.Давлат раҳбарининг ўтган йил 31 декабрдаги қарори билан вилоятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилган.
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор мамлакатига айланди. Бу ҳақда гуруҳнинг Бразилияда ўтаётган 17-саммити қўшма баёнотида сўз боради.
4 июль куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар икки давлат стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган «йўл харитаси» асосида кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
4 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Қорабоғ ҳудудидаги Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида нутқ сўзлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.У ўз нутқининг аввалида «ноёб тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган қадимий Қорабоғ заминида» делегациялар раҳбарлари билан учрашиб турганидан мамнун эканини таъкидлади.
TBC Uzbekistan учун ўз суғурта компанияси — TBC Sugʻurta'нинг очилиши муҳим стратегик қадам бўлиб, бу компанияга суғурталаш йўналишини йўлга қўйиш ва экотизимдаги барча маҳсулотлар ўртасидаги синергияни кучайтириш имконини беради.TBC Sugʻurta 2025 йил март ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан ҳаётни суғурталаш бўйича лицензияни қўлга киритиб, апрель ойидаёқ ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди. Афғонистон бош вазири ўринбосари офисидан маълум қилишларича, учрашувда сиёсий ва иқтисодий алоқалар, темир йўл алоқаларини ривожлантириш, савдо, транзит ва электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Хонкенди шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. У ерда уни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
СловакияҲамкорлик эълон қилинган ва/ёки шартнома имзоланган сана: Ўзбекистон ва Словакия 2025 йил июнь ойида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни қабул қилган. Ҳужжат Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати. Тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди.Халқаро туризм маркази Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев 2 июнь куни ОАВ вакиллари билан учрашувда Бокудаги музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди.Ўзбекистон раҳбари сўзининг аввалида Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжонда амалга оширилаётган янгиланишлар ва мамлакат эришаётган натижалардан хурсанд эканини таъкидлади.
Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, етакчилар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилган.
2 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон — Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Олий Мажлис Сенати 26 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда алимент ундириш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.Ўзбекистон қонунчилигида алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган, қарздорларнинг мамлакатдан чиқишини вақтинча чеклаш мумкинлиги белгиланган.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўш вилоятидаги қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистон томонидан берилган иккита йирик ер участкасини давлат мулкига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Давронбек Саттаров Хасанбоевич Андижон вилоятидаги Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ниятдан амалиётгаИкки давлатнинг биринчи раҳбарлари — Ислом Каримов ва Ҳайдар Алиев 1996 йилда учрашган эди. Ўшанда имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кўпроқ рамзий аҳамиятга эга эди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими этиб Абдинаби Камолович Ғиёсов тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Абдинаби Камолов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2−4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2−3 июль кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ёшларни иш билан таъминлаш ва касбий ўсиши учун имкониятлар яратиш борасидаги янги қадамлар ҳақида гапирди.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ёшларга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифа ва бурчга айланганини таъкидлади. У бу ҳақда 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда гапирди.
Президент ёшлар билан учрашувда вилоят, туман ҳокимлари ҳар бир болага ўз фарзандидек қараб, соғлиги, ўқиши, юриш-туриши, қизиқиш ва орзулари, муаммоларидан доим хабардор бўлиши зарурлигини кўрсатиб ўтди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиб, мактаб, олийгоҳ, ўқув ва касб марказлари, тадбиркорларни бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилса, албатта, натижа бўлишини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 июндаги фармони билан маҳаллий даражада давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлади.МуаммоларҲужжатга иловада халқ депутатлари кенгашлари фаолиятидаги қатор камчиликлар кўрсатилган:кенгашларнинг амалдаги мақоми янгиланган Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини тўлиқ амалга ошириш имконини бермаяпти, манфаатлар мутаносиблигини ҳамда ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини таъминламаяпти;маҳаллий бюджетлар, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва ижросини назорат қилишда депутатларнинг роли етарли эмас;вазирлик ва идораларнинг туман ва шаҳар бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек уларга нисбатан жазо чораларини қўллаш учун етарли ҳуқуқий асослар мавжуд эмас;кенгашларнинг ваколатлари доирасидаги қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг ягона тартиби мавжуд эмас;қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок даражаси паст;ташаббусларни илгари суриш ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда Сенат билан етарли даражада мувофиқлаштирилмаган;депутатларнинг заиф ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси;депутатлар ўртасида малака ошириш ва тажриба алмашиш тизими йўқ;кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш учун моддий-техник база ва кадрлар етишмайди.
Беларусь Республикасида бўлиб ўтган Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Остона шаҳрида 17 июнь куни иккинчи «Марказий Осиё — Хитой» саммити бўлиб ўтди. Унда минтақа мамлакатлари ва ХХР давлат раҳбарлари иштирок этди.
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) фуқаролик мудофааси механизмини яратиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш маъқулланди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.2024 йил 6 ноябрда Бишкекда бўлиб ўтган ТДТ йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия томонидан имзоланган ҳужжат табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларда ҳамкорликни назарда тутади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.