АҚШ яна 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

11 март, чоршанба куни АҚШ Ўзбекистонга депортация рейсини амалга ошириб, мамлакатда қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси хабар бермоқда.

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров лавозимидан озод этилди

Рақамли технологиялар вазирининг рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Олимжон Умаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Gazeta`га ҳукуматдаги манба маълум қилди.

Тошкент шаҳри ҳокимига туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича янги ўринбосар тайинланди

Азизхон Анварбек ўғли Шовкатов Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕИ элчиси билан Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Жил Бертран билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.Улар минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини, хусусан, Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазиятни, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Жасур Санжарович Турсунов Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги.Жасур Турсунов 1979 йил Касби туманида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Тарихий нутқ. «Ер юзида ҳаммага жой топилади» — Уинстон Черчилл

1946 йилнинг 5 мартида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилл Фултон шаҳарчасидаги (Миссури, АҚШ) Вестминстер коллежида минглаб тингловчилар, шу жумладан, АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Гарри Трумен ҳузурида нутқ сўзлаган. Черчилл инглиззабон халқларга қилган ушбу мурожаатномани «Тинчликнинг жон томирлари» деб атаганига қарамай, у «Темир парда нутқи» (ёки «Фултон нутқи») сифатида тарихга кирган.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга қилинган дронлар ҳужумини кескин қоралади

Шавкат Мирзиёев 5 март куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари билан уюштирилган ҳужумларни кескин қоралаб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

«Бизга қарши уруш йиллар давомида прокси шаклида олиб борилди». Исроил элчиси — Эрон билан низо сабаблари ҳақида

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг 3 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Яқин Шарқдаги кескинлик бўйича ўз мамлакатининг позициясини баён қилди.Хусусан, у АҚШ билан биргаликдаги қўшма операция нима учун айнан ҳозир бошланганига изоҳ берди, Эроннинг прокси-кучлари томонидан бўлаётган таҳдидларни баҳолади ва низонинг минтақадаги транспорт йўлакларига таъсири ҳақида фикр билдирди.

«Мутлақо қабул қилиб бўлмас». Ўзбекистон ТИВ — Озарбайжонга тушган Эрон дрони ҳақида

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Саидов.Суҳбат чоғида Озарбайжон ТИВ раҳбари ҳамкасбига Нахичеванга дронлар ҳужуми уюштирилгани, тинч аҳоли жабрлангани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани ҳақида маълумот берди.

Яқин Шарқдан жами 9361 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 9361 нафар ватандош эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Марказий Осиё: Минтақа қандай динамикада яшаяпти ва ўз барқарорлигини қандай сақлаб қоляпти?

Эрон атрофидаги кескин эскалациядан тортиб Афғонистон ва Покистон ўртасидаги қарама-қаршиликкача — кетма-кет хавотирли ҳодисалар фонида Марказий Осиё ўзининг прагматик ташқи сиёсати билан жозибадор даражада тинч ва осойишта кўринмоқда. Бу эса минтақанинг бундай ҳолатга қандай эришгани хусусида сўз юритиш учун яхши бир сабабдир.

Қорақалпоғистонда молия ва қишлоқ хўжалигига янги вазирлар, Тахиатош туманига эса янги ҳоким тайинланди

4 март куни Қорақалпоғистонда молия ва қишлоқ хўжалигига янги вазирлар ва ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар қилди.

Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Мўмин Олимович Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги.Мўмин Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Шавкат Мирзиёев Қатар, Баҳрайн ва Иордания раҳбарлари билан ҳам мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқнинг бошқа давлатлари — Қатар, Баҳрайн ва Иордания раҳбарлари билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.Суҳбат, жумладан, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонин, Баҳрайн подшоҳи Ҳамад бин Исо Ол Халифа ва Иордания подшоҳи Абдулла II ибн aл-Ҳусайн билан амалга оширилди.

«Тинчликка хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак». Ўзбекистон президенти Кувайт валиаҳди билан гаплашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Кувайт валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва мамлакатнинг турли инфратузилма объектларига берилган зарбалардан жиддий хавотир билдирилди.

«Дунёга тинчлик ўрнатаман деб келган одам унга ўт қўйяпти». Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси — Трамп ҳақида

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий 4 март, чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Яқин Шарқдаги кескин вазият юзасидан баёнот берди. Дипломат Дональд Трамп маъмуриятининг сиёсатини танқид қилиб, АҚШ билан музокаралар тўлалигича тўхтатилганини ҳамда минтақадаги Америка ҳарбий базалари Эроннинг тўғридан-тўғри нишонида эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta мухбири.

Шавкат Мирзиёев БАА президентига Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди

4 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўмон султони билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

4 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Эронда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия билдирди

3 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди.«Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик», — деб ёзди Саидов ўзининг Telegram каналида.

Шавкат Мирзиёев мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш ўтказди

3 март куни Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Марказий Осиё давлатлари Эронга берилган зарбалардан сўнг вазминликка чақирмоқда

28 февраль куни эрталаб АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берди, портлашлар Теҳрон ва яна бир қанча шаҳарларда қайд этилди. Эрон бунга жавобан Форс кўрфази мамлакатларидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.

Ўзбекистон бош вазири Яқин Шарқдаги инқироз сабаб фуқароларни эвакуация қилиш ва логистикани қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди

Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ва Яқин Шарқдаги ҳозирги инқироз туфайли логистикани қайта кўриб чиқиш масаласи душанба куни бош вазир Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган йиғилишда кўриб чиқилди, деб хабар берди Gazeta’га ҳукуматдаги манба.Ҳукумат раҳбари транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва минтақанинг бошқа давлатларидан фуқароларни қайтариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни топширди.

Исроилдаги ўзбекистонликларга мамлакатни вақтинча тарк этиш тавсия қилинди

Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви фонида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролар учун шошилинч тавсия билан чиқди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Ватандошларга ҳушёрликни сақлаш, Исроил ҳукумати томонидан белгиланган хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва имкон қадар кейинги кўрсатмалар олингунга қадар махсус жиҳозланган хавфсиз ҳудудларда бўлиш қатъий тавсия этилади.

Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ мамлакатларига қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик сўзларини йўллади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 1 март куни Яқин Шарқ мамлакатларидаги ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди. У ҳамкасблари билан минтақадаги вазиятни гаплашди ва уларнинг мамлакатларига президент Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаш ҳамда бирдамлик сўзларини етказди.

Оятуллоҳ Хоманаийнинг вафоти ва бунинг оқибатлари. Экспертлар фикри

Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Эрон бунга жавобан Исроил ҳудудига зарбалар берди, шунингдек, бир қатор араб монархияларидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.Теҳрондаги дипломатик ваколатхонага кўра, ҳозирда Эронда жами 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди.

Ўзбекистон Яқин Шарқда янги зиддиятли ҳолат юзага келганидан жиддий хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескин равишда таранглашуви ва кенг минтақада янги зиддиятли ҳолат юзага келганидан жиддий хавотирдалигини билдирди.Мамлакат барча томонларни вазминликка даъват этмоқда.

Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистондаги ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди.Унинг таъкидлашича, Афғонистон ташқи ишлар вазири Мавлавий Амирхон Муттақий билан мулоқот конструктив ўтган.

Ўқув марказлари уюшмасига 100 млн доллар жалб этилади — президент

Ташкил этилаётган Ўқув марказлари уюшмасига 2026 йилда 100 миллион доллар жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 27 февраль куни Сурхондарё вилоятида ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни отишмани дарҳол тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазиятнинг кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдирди.Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз, дейилади баёнотда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.