— Эрон ва АҚШ ўртасидаги оташкесим узайтирилди. Оташкесимга риоя қилиш қандай назорат этилмоқда?
Низолар даврида ҳам, тинчлик давридаги каби, болалар ҳуқуқлари ҳар қандай давлатнинг асосий масъулияти бўлиб қолиши шарт. Миллати, сиёсати ёки географик жойлашувидан қатъи назар, ҳар бир бола бир хил фундаментал ҳуқуқларга — хавфсизлик, оила, таълим ҳамда қўрқувсиз келажакка бўлган ҳуқуққа эга.
Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимини ҳам эгаллади. Бу ҳақда президент тегишли қарорни имзолади.
Шавкат Мирзиёев давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Жиззах ва Сурхондарё вилояти ҳокимларига ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосарлар тайинланди.Хусусан, Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Худайшукуров Холмуродович вилоят ҳокимининг тегишли йўналиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтди.
8 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.Суҳбат аввалида улар II Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади.
Экология қўмитасининг президентга тўғридан-тўғри бўйсуниши унинг мослашувчанлигини ва идоралараро мувофиқлаштирувчи ролини кучайтирди. Бу ҳақда 5 май куни Самарқандда Осиё тараққиёт банки йиғилиши доирасидаги панель сессиясида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta мухбири.
Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Москвада 9 май (Россияда Ғалаба куни) муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этмайди. Ушбу маълумотни ҳукуматдаги манба Gazeta`га тасдиқлади.
Ўзбекистон президенти Аюбхон Орифхон ўғли Султоновни рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Рақамли технологиялар бош бошқармаси, Сунъий интеллект технологиялари департаменти ва Киберхавфсизлик лабораториясини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида узлуксиз ва барқарор алоқани таъминлаш мақсадида Сунъий йўлдош алоқа маркази фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистон президентининг 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларидаги фармонлари давлат аппаратида кенг кўламли қисқартиришни бошлаб берди: ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага, вазирликлар сони эса 25 тадан 21 тага камайди, штат бирликлари 17,5 мингга қисқартирилди.Ислоҳот муваффақиятли кечди, бироқ унинг кўлами ва бошланиш суръати туфайли қўшимча тузатишларнинг бир қисми бевосита амалга ошириш жараёнида юз берди: фармон (ПФ-269) эълон қилинганидан кейин қайта ташкил этиш бошланишигача тахминан бир ҳафта вақт ўтди.
Шавкат Мирзиёев Хунань провинциясидаги саноат корхонасида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.Ҳужжатга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида учта янги тузилма ташкил этилади.
Президентнинг 5 май кунги фармони билан Элдор Эркинович Адилов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Элдор Адилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши билан бир вақтда, унинг деярли барча ўринбосарлари ҳам алмашгани маълум бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги қарорни имзолади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев (қароргоҳи Қоҳира шаҳрида) Жазоирдаги элчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Элчи Жазоир ташқи ишлар, хориждаги ватандошлар ва Африка ишлари вазири Аҳмад Аттафга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Шавкат Мирзиёев 4 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилишининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши доирасида Япония молия вазири Сацуки Катаяма бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаяси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Масао Яҳара ҳам иштирок этди.
3−4 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтадиган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сейшел Республикаси ташқи ишлар ва диаспора вазири Барри Фор билан Тошкентда учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон вазирининг Telegram каналида маълум қилинди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг тор доирада ва икки мамлакат делегациялари иштирокида музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters sans frontières, RSF) халқаро ташкилоти матбуот эркинлигининг йиллик рейтингини (2026 World Press Freedom Index) эълон қилди. Ўзбекистон 180 та давлат орасида 147-ўринда қайд этилди.
30 апрель куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Чехия бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги янги тайинланган элчиси Умид Шодиев БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Умар Убайд ал Шамсийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Ғиёсиддин Режабов Қутбиддинович Ўзбекистон президентининг маданият масалалари бўйича вакили этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни давлат раҳбари имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
29−30 апрель кунлари Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Унга бош вазир биринчи ўринбосари — саноат ва савдо вазири Карел Гавличек, шунингдек, Чехия бизнес доиралари вакиллари ҳамроҳлик қилади.
Фарғона вилоятининг Бағдод, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Марғилон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.