Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун 22 август куни амалий ташриф билан Туркманистонга боради.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалга оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 август куни суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга бағишланган тақдимотни кўриб чиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тақдимотда одил судловнинг очиқлиги ва халқчиллигини ошириш, рақамлаштириш орқали аҳолига қулайлик яратиш, юқори малакали суд кадрларини тайёрлаш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Лихтенштейн князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) этиб тайинланган Дилшод Ахатов мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Учрашувда Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуцнинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан куни Янги Тошкентда бўлиб ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғидаги нутқининг лингвистик таҳлилини эълон қилди. Бу ҳақда Gazetaʼга ИТИМ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкентда «Марказий Осиё — умумий ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш макони» VIII Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан ташкил этилди.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг очиқ қарорлари улуши 53 фоиздан 33 фоизга тушди. Бу Gazeta таҳлил қилган E-Qaror портали маълумотларида акс этган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевага II даражали «Достық» («Дўстлик») орденини топширди. Бу унга икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлари учун берилди, деб ёзмоқда Акорда.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик» мавзусида ўтаётган учрашув иштирокчиларига мурожаат йўллади. Унинг матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Унда халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилингани қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев Покистондаги кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари муносабати билан президент Асиф Али Зардарий ва бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
11−14 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарияти ва Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси вакиллари ўртасида давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳаси юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИА) Марказий Осиё келажагининг 2050 йилгача бўлган йўл харитасини тақдим этди. Тақдимот Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон элчилари ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили учун ўтказилди, деб хабар бермоқда Gazeta мухбири.
Франция Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил январда тан олган ва орадан бир йил ўтар-ўтмас дастлабки келишувларни имзолаган. Бироқ кейинги йигирма йил давомида алоқалар узуқ-юлуқ ҳолда қолди.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни Ўзбекистонга келган Фаластин фуқароларига доимий ғамхўрлик кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради ЎзА.Ҳозиргача қатор чоралар кўрилган, хусусан, меҳмонлар вақтинчалик яшаш объектларига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам ва дори-дармонлар билан таъминланган, маданий-маърифий учрашувлар ва дўстлик кечалари каби тадбирларни (шу жумладан, болалар учун) ўз ичига олувчи махсус дастурлар ташкил этилган.
Яунземс Гиртс Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан Аманжол Тлепович Аяпов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Кенгес матбуот хизмати.Аманжол Аяпов шу кунга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори сифатида фаолият юритиб келган.
Тошкентда 14 август, пайшанба куни «Марказий Осиё — ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг умумий макони» VIII Марказий Осиё экспертлар форуми ўз ишини бошлади. Тадбир президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМTИ) томонидан ташкил этилди.
Миграция агентлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, қуролли можароларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатди.«Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда.
Кузатув кенгаши қарори билан тадбиркор Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси — бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўладиган Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 13 август куни ўтган видеоселекторда маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда ўз фаолиятини якунлаётган Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди.«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франциянинг икки томонлама алоқалари мислсиз динамикани намоён этди, мамлакатларимиз тарихий марраларга эришди, давлатларимиз стратегик ҳамкорларга айланди», — деб ёзди вазир.
Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров иккинчи муддатга Судьялар олий кенгаши раиси этиб сайланди, деб хабар беради ЎзА.Унинг номзоди президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга тасдиқланди.
11 август куни бўлиб ўтган «Ҳокимлик соати»да Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқларни юритмайдиган раҳбарларни танқид қилди.Унинг сўзларига кўра, айрим туман ҳокимлари ўз иштирокидаги ёзувлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетишидан қўрқиб, фаоллик ва ташаббус кўрсатишдан қочмоқда.
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати. Ушбу пунктлар фаолияти 10 август куни 6:00 дан бошлаб йўлга қўйилган.
Шавкат Мирзиёев 9 август куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Озарбайжон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Алиев Мирзиёевга қўнғироқ қилган.
Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлайди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.«Куни кеча Вашингтонда тарихий Қўшма декларациянинг имзоланишига Озарбайжон ва Арманистон етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик баёнотида.
Президент Шавкат Мирзиёев 8 август куни Тошкент энергетика тизими барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.Ўтган йилнинг ўзида пойтахтда 12 мингта янги объект, жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фойдаланишга топширилди.
«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатишга чақирди.Унинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг дунёвий давлат экани тортишиладиган мавзу эмас.
2025 йил бошидан буён 23 нафар Ўзбекистон фуқароси Эстониядан чиқариб юборилган. Бу ҳақда Эстония полиция ва чегарани қўриқлаш департаменти маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлигида 5 август куни бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимлиги тузилмасида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.Хусусан, бир йил давомида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.