Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков вафот этди

2021 йилдан буён сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси, давлат ва жамоат арбоби Исмоил Ҳакимович Жўрабеков вафот этди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилига чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Палау ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Палау билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. Бу ҳақдаги қўшма коммюнике Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Палау давлат вазири Густав Айтаро томонидан имзоланди.

Ўзбекистон ва Украина ташқи ишлар вазирлари мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари маълум қилди.

Марказий Осиё БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясида: минтақавий манфаатлар ва глобал муаммолар

БМТ Бош ассамблеясининг юбилей 80-сессияси кўплаб инқирозлар, жумладан, можаролар билан қамраб олинган дунёда, ташкилотнинг роли ҳақидаги мунозаралар фонида бўлиб ўтди.БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Нью Йоркда бўлиб ўтган жаҳон етакчиларининг йиллик учрашувини хаос ўрнига ҳамкорликни танлашга чақириш билан бошлади.

Депутатлар хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга доир қонунни қабул қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 23 сентябрдаги йиғилишида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.Қурол назоратиДепутатларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда жамоат жойларида совуқ қуролларни ноқонуний сақлаш ҳолатлари кескин ортган, бу жамоат хавфсизлиги, фуқаролар тинч ҳаёти, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таҳдид солмоқда.

«Ўзбек халқи айтиши ва қилишига ишонтирдик». Мирзиёев Трамп билан учрашуви ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни Американинг етакчи университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси совриндорлари билан учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви якунларига изоҳ берди.«Хабарингиз бор, 5 сентябр куни Америка таклифига биноан Трамп жаноблари билан жуда мазмунли суҳбатимиз бўлган эди.

Россияда Ўзбекистон фуқаролари рейд қилингани бўйича адвокат юборилди — Миграция агентлиги

Ўзбекистон Миграция агентлиги 22 сентябрь куни Россияда махсус кучлар Красноярск ўлкасидаги банкет залида ноқонуний миграцияга ва гиёҳванд моддаларга қарши рейд ўтказганига муносабат билдирди.Рейдда, жумладан, 620 киши текширилган, 26 киши полиция бўлимига олиб кетилганди (8 нафари Россия ҳудудида ноқонуний бўлгани аниқланган), уларнинг фуқаролиги ҳақида маълумот келтирилмаганди.

БМТ қандай ислоҳотларга муҳтож? Экспертлар фикри

Дарья Горелкина, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази бош илмий ходимиБМТ ҳамон барча давлатлар иштирок этадиган универсал мулоқот майдонининг ноёб ваколатини ўзида сақлаб қолмоқда. Айнан БМТ туфайли барқарор ривожланиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш мавзуларида глобал мулоқотни таъминлашга эришилмоқда.

«105 миллиард доллар — бу ёмон эмас». Трамп Америка маҳсулотлари хариди учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Аввал хабар берганимиздек, 23 сентябрь куни БМТ бош қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида Технология ва саноат шериклиги дастури имзоланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг сессияси доирасида Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мён билан учрашув ўтказди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда икки давлат стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

«БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформациялаш ва таркибини кенгайтириш тарафдоримиз» — Шавкат Мирзиёев

23 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлади. Президент матбуот хизмати унинг матнини эълон қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ 100 млрд долларли истиқболли лойиҳаларни шакллантирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни ўзига ажратилган резиденцияда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Горни қабул қилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашув Нью Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясининг юбилей тадбирлари доирасида бўлиб ўтди.

Трамп Мирзиёевни Вашингтонда кутяпти — АҚШ президенти вакили Ўзбекистон раҳбари учун «Оқ уйга тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқлигини» айтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев энди Оқ уйга тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқ ва Дональд Трамп уни Вашингтонда кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор 22 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев билан бўлган учрашувда маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Нью Йорк шаҳрига ташрифи чоғида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, делегация таркибида учрашувда Traxys компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо геология мактаби вице-президенти Жон Бредфорд, FLSmidth компанияси катта вице-президенти Питер Фланаган, McKinsey компаниясининг катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офиси раҳбари Ермолай Солженицин ва Go Green Partners компанияси бош директори Михаил Седой қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонни мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов 22 сентябрь куни телефон орқали мулоқот қилди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев ҳамкасбини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон президенти ХВЖ директорини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Нью Йорк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан 20 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью Йорк шаҳрига келди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон ва БМТ ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

Ўзбекистон ва БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб этишга қаратилган муҳим лойиҳалар ва кампанияларни амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ва БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг ўртасидаги учрашувда шулар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон Кения билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Жума куни Нью Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Кения бош вазири, ташқи ишлар ва диаспора ишлари вазири Мусалия Мудавадий бу ҳақдаги коммюникени имзолади.

Шавкат Мирзиёев 20−24 сентябрь кунлари Нью Йоркда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20−24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью Йорк шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Нью Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади. Бу маълумотни Gazeta манбаси тасдиқлади.

Индира Холдарова Республика «Келажак» маркази директори этиб тайинланди

Индира Абдукаримовна Холдарова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика «Келажак» маркази директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик.Индира Холдарова бунга қадар ММТВ Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Президент — Ўзбекистон камбағалликка қарши қандай курашаётгани ҳақида

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича етти устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманганда бўлиб ўтган «Камбағалликдан фаровонлик сари» халқаро форум очилишида айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.

Президент янги «Чимён» умуммавсумий курортида бўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташрифи доирасида янги умуммавсумий «Чимён» курортида бўлди, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.Франциянинг MND компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 1278 гектар ер майдони ажратилди.

Владивостокда Ўзбекистон фуқаролари калтакланди ва ҳақорат қилинди. Бош консулхона ноталар юборди

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларининг калтаклангани ва ҳақоратлангани юзасидан Россия расмийларига ноталар юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош консули Юсуп Кабулжанов маълум қилди.

Ўзбекистон президенти Қатар амири билан суҳбатда Исроилнинг Доҳага зарбаларини қоралади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон учун бир палатали парламент: бу самарадорликка қадамми ёки ҳокимиятнинг марказлашуви? Экспертлар фикри

Куни кеча Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаатида мамлакат парламентини бир палатали қилиш ва бу масалани референдумга қўйишни таклиф қилди. Gazeta қозоғистонлик экспертлардан ушбу ташаббуснинг асос ва шартлари, истиқболлари ҳамда ушбу эҳтимолий парламент ислоҳоти келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ҳақида айтиб беришни сўради.

Ўзбекистон ТИВ «57 та ҳарбий вертолёт» Афғонистонга қайтарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурханов Gazeta’га берган изоҳида афғон матбуотида мамлакат Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.«Tashqi ishlar vaziri matbuot kotibi bu kabi xabarlarni haqiqatga to’g’ri kelmasligini ta’kdlab, rad etdi.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.